Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга тўлақонли аъзо бўлишини истаган бўлардик – Калашников

Oбуна бўлиш
Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишининг фойдали жиҳатларини санаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси Леонид Калашников Sputnik нашрига берган эксклюзив интервьюсида Ўзбекистоннинг ЕОИИга эҳтимолий қўшилишининг ижобий томонлари ҳақида сўзлаб берди.

“Биз Ўзбекистон ЕОИИда эпизодлар билан, кузатувчи эмас, балки тўлақонли аъзо бўлишини истаган бўлардик”, - деди Калашников.

У Ўзбекистондаги кўп сиёсатчилар ва тадбиркорлар иттифоққа киришнинг фойдасини ҳали охиригача тушуниб етишмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундан Ўзбекистон бизнеси фақат фойда кўради, чунки у учун Россиянинг улкан бозори очилади.
У Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонни мисол тариқасида келтирди.
“ЕОИИга аъзолик Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга товар айирбошлаш ҳажмини 20-25 фоизга оширишга имкон берди”, - деди у.
Калашников Иттифоқнинг умумий техник регламенти Ўзбекистонга у ёки бу маҳсулотни сотишда енгиллик туғдиришини қўшимча қилди.
 Флаги ЕЭАС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Президент: Ўзбекистон ЕОИИ билан самарали алоқаларни йўлга қўйишга эришди
Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Актам Ҳаитов Ўзбекистон ЕОИИ билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини маълум қилган эди. Унинг фикрича, мева-сабзавотлар, тўқимачилик-трикотаж маҳсулотларга бўлган барқарор ўсиш суръатини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ташкилот билан ҳамкорлик қилиш экспортни кўпайтиришга хизмат қилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0