Жамият

Ўзбекистон аҳолини эмлаш учун “Спутник Лайт”дан фойдаланишга тайёрлигини билдирди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВакцина "Спутник Лайт",
Вакцина Спутник Лайт, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи “Спутник Лайт” вакцинаси қулай ва фойдали деб атади.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. “Спутник Лайт” вакцинаси қулай ва фойдали, шунинг учун ундан республикада аҳолини коронавирусга қарши эмлаш учун фойдаланилади. Бу ҳақда РИА Новостига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.
“Биз мамлакатда “Спутник Лайт”дан ҳам фойдаланишга тайёрмиз, бирор тўсиқ кўрмаяпман”, - деди Юсупалиев.
У коронавирусга қарши эмлашда бир компонентли вакцинага ўтиш яхшироқ эканини таъкидлаган.
Юсупалиев қўлланилаётган вакциналар сонини кўпайтириш керак деб ҳисоблайди, чунки кўп миқдордаги вакциналар соғлиқни сақлаш тизимига самаралироқ ишлашга ёрдам беради.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2021
Жамият
Россия билан эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олиш ноябрда бошланиши мумкин
Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш 1 апрелдан бошланган эди. Бугунга келиб 25,2 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.
12 октбярь куни Ўзбекистонга Россияга ишлашга кетаётган фуқароларни эмлаш учун “Спутник Лайт” вакцинасининг 12 минг дозаси олиб келинган эди. Ушбу вакцина билан фақат Россияга ишлашга кетаётган 10 минг нафар қурувчи мигрантлар эмланади.
Мамлакатда “Jurabek Laboratories” корхонаси “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. У ерда ишлаб чиқарилган вакцинанинг илк партияси октябрь ойида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди.
Янгиликлар лентаси
0