Жамият

Педагогика университети раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилади – вазирлик

CC BY 2.0 / Adam Jones / Facade of Tashkent State Pedagogical University - Tashkent - UzbekistanТашкентский государственный педагогический университет
Ташкентский государственный педагогический университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талаба қизларнинг шаъни ва номусига қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларни кескин қоралашини билдирган.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети раҳбарияти ва масъулларига қатъий чоралар кўришини маълум қилди.
Аввалроқ бу олийгоҳнинг декан ўринбосари талаба қизга тегажоғлик қилиб, уни ойнадан итариб юборишда гумонланаётгани ва ҳибсга олингани хабар қилинган эди.
Қайд этилишича, вазирлик мазкур воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўрганиш ва суриштирув ишларини олиб бормоқда.
“Ўрганиш натижалари бўйича жиноятда гумонланувчи университет масъул ходимига нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Шунингдек, ушбу ҳолатга йўл қўйган университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан ҳам қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилади”, - дейилган хабарда.
Вазирлик талаба қизларнинг шаъни ва номусига қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларни кескин қоралаши ва бу каби ҳолатларга қарши қатъий курашишини билдирган.
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Жамият
Педагогика университетида жароҳат олган қизнинг аҳволи қониқарли - ССВ
Тез орада бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тезкор мурожаат қилиш имконини берадиган махсус портал яратилади ҳамда ишга туширилади.
Хабарда ўрганишлар натижаси бўйича объектив тафсилотлар қўшимча тарзда маълум қилиниши қўшимча қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала