Россия

Муфтий Москвада ҳатто мигрантларсиз масжидлар етишмаслигини айтди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишПразднование Ураза-байрам
Празднование Ураза-байрам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2021
Рушан Аббясовнинг сўзларига кўра, Москвада масжидлар маҳаллий аҳолини ҳисобга олиб қурилган, сўнгги пайтларда эса бу ерда мусулмон меҳнат мигрантлари сони сезиларли ошган.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Россия муфтийлар кенгаши раҳбари ўринбосари Москва вилояти муфтийси Рушан Аббясов ҳозир пойтахтда масжидлар мигрантлар у ёқда турсин, ҳатто маҳаллий мусулмонлар учун етишмаётганини маълум қилди.
Шу боис Москвада четдан келаётган мусулмонлар сони қисқартирилиши ва янги ибодат уйларини барпо этиш вазиятни яхшилашга ёрдам беради.
Унинг сўзларига кўра, агар бундай оптимизация рўй берса, мигрантлар ҳам камаяди, нафас олиш енгиллашади.
“Чунки Москвада янги масжид қуришга имкон беришмаяпти, шаҳар марказини бўшатиш учун биз уларни округларда барпо этишни таклиф қилгандик. Мавжудлари эса мигрантлар у ёқда турсин, ҳатто маҳаллий мусулмонлар эҳтиёжлари учун етишмайди”, - деди Аббясов РИА Новости билан суҳбатда.
Муфтийнинг таъкидлашича, Москвада масжидлар маҳаллий аҳолини ҳисобга олиб қурилган, энди эса улар етишмашмаяпти.
Рабочий кладет кирпич - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Россия
Москва ҳукумати келажакда қурувчи мигрантлардан воз кечмоқчи
Аббясов 15 йил илгари мусулмонлар уюшмаси вакиллари Москва маъмурияти билан марказни бўшатиш учун шаҳар округларида масжид қуриш режасини муҳокама қилишганини эслатган. Ўшандан қуриладиган манзиллар таклиф этилган.
“Аммо бу вақт ичида бу масалани ҳал этиш олдинга силжимади. Пойтахтда меҳнат мигрантлари сони сезиларли ошганда вазият умуман оғир бўлди”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мусулмонлари диний кенгашининг раҳбари муфтий Албир Крганов Москвада масжидлар етишмаслиги сабаб 30 мингдан зиёд киши ҳар ҳафта жума намозини кўчаларда адо этишга мажбур бўлаётганини маълум қилганди.
Рабочие на строительстве московской развязки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Миграция
Москва қурилишлардаги мигрантлардан воз кеча оладими – эксперт фикри
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала