Жамият

Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади

© Пресс-служба президента УзбекистанаМедецинское оборудование в инновационной клинике
Медецинское оборудование в инновационной клинике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. “Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун Молия вазирлиги талабномаларига асосан 2021–2022 йилларда 100 млн АҚШ долларигача эквивалентдаги миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда, ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.
Бехзод Мусаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Сиёсат
Беҳзод Мусаев янги соғлиқни сақлаш вазири бўлди
Шунга кўра, маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига ҳамда белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга уларга бюджет ссудаси сифатида ажратилади.
Ҳар бир ҳудуд ва муассаса кесимида тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёж аниқланиб, тегишли рўйхатга асосан тиббий ускуналар харид қилинади.
Детский садик в Приаралье  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Иқтисод
Келгуси йилда таълим ва тиббиёт соҳаларига қанча маблағ ажратилиши маълум бўлди
Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилади.
Қарорга кўра, ҳокимликлар ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш мақсадида Марказда комплекс экспертизадан ўтказиш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.
Қарор билан Давлат туман (шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала