Жамият

Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами бериш бошланди

© Pixabay / markus roider Зарядка электромобиля
Зарядка электромобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Махсус турдаги рақам 1 ноябргача давлат рўйхатидан ўтган электромобиллар учун бепул алмаштирилиб берилади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат белгили рақам бериш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, махсус турдаги рақам 1 ноябргача давлат рўйхатидан ўтган электромобиллар учун бепул алмаштирилиб берилади.
Бундан ташқари, онлайн аукцион савдо платформасида ютиб олинган авторақамлар ҳам электромобиллар учун алоҳида қайтадан ишлаб чиқарилади.
Автомобили Тесла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Аналитика
“Улов дегани қувватли бўлса-да”: Ўзбекистонда электромобиллар қанчалик харидоргир?
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электромобиллар учун алоҳида давлат рақами белгиларини жорий этиш таклиф қилинаётгани хабар қилинган эди.
Давстатқўм маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021- йилнинг январ-сентябр ойларида электромобиллар импорти қарийб 7 бараварга ошган. Тўққизта хорижий давлатдан қиймати 10,5 млн долларига тенг бўлган 558 та электромобил импорт қилинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала