Жамият

Ўзгидромет Қамчиқ довонидаги ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ давони ҳудудида кучли қор ёғади.
ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik. Ўзгидромет Қамчиқ довони йўлида яхвонлик ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлиги сабабли огоҳлантириш билан чиқди.
Синоптиклар маълумотларига кўра, 17 ноябрь куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор ёғади.
Ёғингарчилик вақти-вақти билан кучади. Туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17–22 метр/секунддан 25-27 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Йўлларда яхвонлик ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Аввалроқ бу ҳафта Ўзбекистон ҳаво кескин совиб кетиши ва чанг бўрони бўлиши кутилаётгани хабар қилинган эди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёт бўлишни сўраган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала