Дунёда

Қирғизистонда парламент сайловларида овоз бериш бошланди

© Sputnik / Игорь Егоров / Фотобанкка ўтишПарламентские выборы в Кыргызстане
Парламентские выборы в Кыргызстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2021
Ўтган йил октябрида бўлиб ўтган аввалги парламент сайловлари оммавий норозиликлар ортидан бекор қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Қирғизистонда Жокоргу Кенеш депутатларини сайлаш бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.
Соат 8 дан бутун республика бўйлай 2495 та, жумладан хорижий давлатларда 59 та сайлов участкаси ўз ишини бошлаган. Овоз бериш соат 20 гача давом этади.
Илк бор Қирғизистонда парламент сайловлари аралаш тизим бўйича ўтмоқда: 54 депутат партия рўйхатлари, 36 депутат эса бир мандатли округлар бўйича сайланади.
Сайловчилар рўйхатига 3,7 млн, жумладан, хориждаги фуқаролар киритилган.
Республикада парламент сайловлари такроран ўтказилмоқда, чунки ўтган йил октябрида ўтказилган сайловлар оммавий тартибсизликларни келтириб чиқарганди ва бекор қилинганди. Натижада президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Садир Жапаров янги давлат раҳбари бўлди. Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Президент ваколатлари кенгайтирилди, парламент ва ҳукуматники эса қисқарди. Парламент таркиби 120 депутатдан 90 тагача камайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала