Жамият

Ўзбекистонга 11 та давлатдан келувчилар мажбурий карантинга олинади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента
Пассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Рўйхатдаги давлатдан келганлар ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Республика махсус комиссияси Ўзбекистонга коронавируснинг янги омикрон штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар белгилади.
Энди хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар:
ташриф буюришдан камида 72 соат олдин топширилган коронавирусга ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозим;
коронавирусга ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумоти мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган экспресс тест топширишлари шарт.
Шунингдек, Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакат ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
Жамият
Отабеков: омикрон штамм иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали кириб келиши мумкин
Аввалроқ Ўзбекистон омикрон штамм сабаб қатор давлатлар билан авиақатновларни 2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар тўхтаттиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала