Жамият

Тошкент вилоятида “Спутник Лайт” вакцинасидан бустер доза сифатида фойдаланилмоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтиш Вакцина "Спутник Лайт"
 Вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Юқори Чирчиқ туманида 65 ёш ва ундан юқори фуқаролар бустер доза сифатида “Спутник Лайт” билан эмланмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Тошкент вилоятида аҳолини коронавирусга қарши қўшимча (бустер) доза билан эмлашда Россиянинг “Спутник Лайт” вакцинасидан фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар бермоқда.
Вилоятнинг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Ариран” пансионатида 26 нафар 65 ёш ва ундан юқори фуқаро бустер доза сифатида “Спутник Лайт” билан эмланган.
Таъкидланишича, коронавирусга қарши бустер доза билан эмланиш ҳақида республиканинг барча ҳудудларида кенг кўламли тушунтириш ишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида коронавирусга қарши “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлаш бошлагани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 17 ноябрдан тўлиқ эмланган фуқароларни бустер (қўшимча) доза билан ихтиёрий эмлаш бошланган.
Эффективность Спутника Лайт признал независимый журнал The Lancet - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2021
Видео
Дунё мутахассислари "Спутник Лайт"нинг самарадорлигини тан олди - видео
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала