Жамият

Тошкентда “Спутник Лайт” билан эмлаш бошланди

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишРоссийский препарат "Спутник Лайт" от коронавирусной инфекции
Российский препарат Спутник Лайт от коронавирусной инфекции  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2021
Маълум қилинишича, “Спутник Лайт” билан ҳам бустер вакцина сифатида, ҳам биринчи марта эмланиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 ноя – Sputnik. Тошкент шаҳрида коронавирусга қарши “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмлаш бошланди. Бу ҳақда Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси маълум қилди.
Sputnik мухбири бу борасида батафсил маълумот олиш учун шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланди.
Маълум қилинишича, “Спутник Лайт” билан ҳам бустер вакцина сифатида, ҳам биринчи марта эмланиш мумкин.
Вакцинани шаҳарда яшовчи ҳар бир фуқаро олиши мумкин. Бунинг учун вакцина бўлган поликлиникага паспорт билан келиш кифоя. Вакцина қайси қаерда борлигини яшаш жойидаги марказий поликлиникада билиб олиш мумкин.
Sputnik маълумотларига кўра, ҳозир “Спутник Лайт” билан Олмазор ва Миробод туманларидаги поликлиникаларда эмланиш мумкин.
Аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев мамлакат “Спутник Лайт” вакцинасини аҳолини эмлаш учун қулай ва фойдали деб билиши ва ундан фойдаланиш нияти борлигини маълум қилган эди.
Эффективность Спутника Лайт признал независимый журнал The Lancet - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2021
Видео
Дунё мутахассислари "Спутник Лайт"нинг самарадорлигини тан олди - видео
Россиянинг бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинаси ҳам мустақил, ҳам қўшимча вакцина сифатида қўлланилганда самарадор ҳисобланади. У ҳозирча 20 га яқин мамлакатларда рўйхатдан ўтган. Яна 30 та давлатда рўйхатдан ўтказиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Нуфузли The Lancet бу вакцинанинг юқори самарадорлиги ҳақида мақола чоп қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 17 ноябрдан бошлаб тўлиқ эмланган фуқароларни бустер (қўшимча) доза билан ихтиёрий эмлаш бошланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала