Тошкентда шифокорлар хотирасига бағишланган хиёбонда дарахтлар экилди - видео

© REUTERSГраффити с врачом, иллюстративное фото
Граффити с врачом, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда коронавирус қурбонлари бўлган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган хиёбонда дарахтлар экилди.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Тошкентдаги Ғалаба боғи яқинида COVID-19 туфайли вафот этган шифокорларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида хиёбон ташкил этилмоқда.
Бугун хиёбонда кўчатларни экиш ишлари амалга ошириляпти, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Тадбирда Олий Мажлис раиси Танзила Норбоева иштирок этмоқда.
Дарахтлар ёнида шифокорларнинг исм-шарифлари ёзилган тахтачалар ўрнатилмоқда. QR-код орқали улар ҳақида маълумот олиш ва суратини кўриш мумкин.
Биринчи босқичда 61 та дарахт: чинор, қайрағоч ва акациялар экиш режалаштирилган.
Норасмий маълумотларга кўра, 2020 йилда мамлакатда 485 нафар шифокор ва тиббиёт ходимлари коронавирус ва алоқадор касалликлардан вафот этди.
Бугунги кун ҳолатига коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1434 киши пандемия қурбони бўлди.
Янги материаллар:
Коронавирусга чалинган беморлар сони кескин ошди, 4 киши вафот этди>>
Россиядан Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди>>
Янгиликлар лентаси
0