Жамият

Анжирнинг фойдали хусусиятлари

© Sputnik / Томас ТхайцукИнжир
Инжир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Анжир меваси қайд қилиш, лоҳаслик, бош оғриғи каби ёқимсиз симптомларни қолдиради.
Анжирни кунлик рационга киритиш лозим, чунки унда тўқималар кўп. Бу ҳақда парҳезшунос Светлана Фус РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, анжир таркибидаги тўқималар ҳазм қилиш тизимини меъёрлаштиради.
Шунингдек, анжир пребиотик вазифасини бажаради, яъни ичакларда яшайдиган бактерияларга озиқ бўлади.
“Айнан шунинг учун анжирни қабзиятда истеъмол қилиш керак. Бироқ уни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш диарея ва метеоризмга олиб келиши мумкин”, - дея огоҳлантиради шифокор.
Бундан ташқари, анжир витаминлар ва минералларга бой. Унинг таркибида калий, кальций, фосфор, магний, темир, мис ҳамда В1, В3, PP ва C витаминлари ҳам бор.
Қуритилган анжир анемия (камқонлик)дан азият чекаётганлар одамлар учун фойдали: унинг таркибида темир моддаси олма мевасига қараганда анча кўп.
Ушбу мевадан шунингдек, иситмани туширувчи, яллиғланишга қарши восита сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Шу сабабли уни шамоллаш вақтида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Хусусан, машҳур мева бош оғриғи, қайд қилиш ва лоҳаслик симптомларини ҳам қолдиради. Анжирни мигрень ва карахтликда ҳам истеъмол қилиш самарали.
Мавзуга оид:
Қандай ичимлик холестиринни камайтириб, юракни ҳимоя қилади
Апельсиннинг зарарли жиҳатлари ҳақида биласизми
Анор шарбати фойдаси
Мандарин: шифокорлар меванинг фойдаси ва зарари ҳақида
Кимларнинг банан ейиши қатъиян мумкин эмас
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала