Толиблар* Кобулдаги аёллар норозилик намойишида ўт очишди – ОАВ

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишОткрытие международной выставки "Интерполитех-2015"
Открытие международной выставки Интерполитех-2015 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2021
Кобулда собиқ Аёллар ишлари бўйича вазирлиги биноси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. “Толибон”* вакиллари Кобулда собиқ Аёллар ишлари бўйича вазирлиги биноси олдида норозилик намойиши ўтказаётганларга қарата ўт очди. Бу ҳақда РИА Новостига намойиш қатнашчиларидан бири маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сешанба куни аёллар норозилик намойиши уюштиришган. Улар “иш, нон ва озодликни” талаб қилишмоқда.
“Толиблар акцияни тўхтатиш ёки унинг олдини олиш учун намойишчиларга қарата ўт очишди”, - деган агентлик суҳбатдоши.
Ўз навбатида, РИА Новостининг яна бир манбаси толиблар* ҳавога ўқ узишганини маълум қилган.
Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши
Август ойи ўрталарида "Толибон"** аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.

Мавзуга оид:

Толиблардан янги қоидалар: афғон аёлларига европача соч турмаклатиш ман этилди
Толиблар эркакларга соқол олишни тақиқлади
Кобул университети янги ректори олийгоҳда аёлларнинг таълим олишини тақиқлади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала