Дунёда

Афғонистонда гиёҳвандларнинг рекорд сони қайд этилди

© CC0 / Unsplash / Tim CooperМак снотворный
Мак снотворный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Маълумотларга кўра, ҳар бир ўнинчи афғон гиёҳванд моддаларини истеъмол қилади.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Афғонистонда ҳар куни аҳолининг ўн фоизи гиёҳванд моддаларини истеъмол қилади. Бу ҳақда муваффақ ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдул Бари Умар маълум қилди, деб хабар бермоқда Tolo News телеканали.
Таъкидланишича, Афғонистоннинг 39 миллион аҳолисидан 3,5 миллиони ҳар куни гиёҳванд моддаларини истеъмол қилувчи гиёҳвандлардир.
Толиблар* вакили ҳар бир бундай наркоманлар кунига 3 долларлик наркотик истеъмол қилишига аниқлик киритган.
БМТ маълумотига кўра, 2020 йилда дунёда ишлаб чиқарилган кўкнор (опиум)нинг 85 фоизи Афғонистон ҳиссасига тўғри келган. 2020 йилда кўкнор етиштиришга мўлжалланган ерлар майдони 2019 йилга қараганда 37 фоизга кўпайган.
2020 йилда у ерда гиёҳванд моддаларига ружу қўйганларга сони 2,4 миллион киши атрофида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон”* ҳаракати 1996-2001 йилларда ҳукумат теппасида бўлган даврда ҳукумат гиёҳванд моддаларини ишлаб чиқариш ва контрабандасининг 96 фоиздан кўпроғини назорат қилган. Боз устига мамлакатда гиёҳванд моддаларига қарши курашиш олий комиссияси фаолият юритган.
Сурхондарёда чегарани ноқонуний кесиб ўтган афғонистонлик оғуфуруш қўлга олинди
Экспертлар юзага келган шарт-шароитларда наркотикларнинг қўшни мамлакатларга кириб бориши улар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаришидан хавотир билдиришмоқда.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"** аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0