Жамият

Қатъий карантин чекловлари жорий этиладими

© Sputnik / Рамиз БахтияровНадпись "Карантин"
Надпись Карантин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари қатъий карантин чекловлари қайта жорий этиладими деган саволга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш даражаси ошгани туфайли қатъий карантин жорий этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди.

"Чекловлар киритилишининг олдини олиш учун ҳам эмланишимиз керак", — деди Норбоев.

"Бир нарсани яхши тушуниш керак, вакцина ‘омикрон’дан ҳимоя қилмайди. Эмланган одамда касаллик енгилроқ ўтади, холос. Биз уни юқтирмаслик учун жамоатчилик йиғилган жойлардаги муносабатларни камайтиришимиз ва гигиенага қаттиқ эътиборли бўлишимиз керак", — дея қўшимча қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовнинг таъкидлашича, 24 январдан кейин ОТМларда таълим жараёни онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистонга Дубайдан келган хорижлик фуқарода коронавируснинг янги омикрон штамми аниқлангани расман маълум қилинган эди. "Омикрон" штамми аниқлангани сабаб 15 январдан бошлаб мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилади.

Мавзуга оид:

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна орта бошлади
“Омикрон” аниқланган шахс билан самолётда бирга келганлар карантинга олинган - ССВ
Ўзбекистонда омикрон штамми аниқланди
Янгиликлар лентаси
0