Россия – НАТО кенгаши: ўзаро ён бериш ёки уруш сари йўл?

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишСовет Россия - НАТО в Брюсселе
Совет Россия - НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг НАТО билан музокаралари “ҳамкорларнинг” амалда келишишга қобилияти йўқлигини кўрсатди. Равшанки, Ғарбда Россия ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлашда нақадар жиддийлигини тўлиқ англашмаган.
Шарқий Европада НАТОнинг янада кенгайиши, Америка қўшинлари ва қуроллари бўлмаслиги (жумладан, ракетага қарши мудофаа объектлари), Пентагон машғулотлар ўтказмаслиги шарт ва зарур – бу Москванинг Қўшма Штатлар ва уларнинг гибрид “воситалари” (НАТО ва ЕҲҲТ) билан ҳарбий-сиёсий мулоқотдаги асосий талаби. Россия ва АҚШ ўртасидаги Россиянинг хавфсизли кафолатлари тўғрисидаги шартнома лойиҳаси икир-чикиригача ишлаб чиқилган бўлиб кўринади. Қайд этиш жоизки, бу ундан ўзига маъқул нарсаларни танлаб олиш мумкин бўлган “ресторан менюси” эмас. Россия шунга ўхшаш мажбурият ва кафолатларни ўз зиммасига олишга тайёр.
Аммо, афтидан, америкалар тайёр эмаслар. Оқ уйнинг 10 январдаги бюллетени “АҚШ ўз жойидан силжимаслиги соҳаларини” акс эттирган, яъни “Европасиз Европа ҳақида ҳеч нима дейилмайди” ва олдинга силжиш фақат “кескинлик бўлмаган” шароитларда бўлиши мумкин. Вашингтон Москванинг НАТОни “1977 йил чегарасигача” қисқартириш талабини қатъиян рад этди. АҚШ давлат котиби ўринбосари Венди Шерман қуролланиш назорати каби бундан қийин масалалар узоқ давом этадиган музокараларни талаб қилади.
“Иблисона” режалар: АҚШ ва НАТО қардош халқлар орасида уруш чиқармоқчи
Мўлжални ҳарбий жиҳатдан тўлалигича Вашингтонга тобе бўлган европалик иттифоқдошлар ва Украинага қаратиш Қўшма Штатларнинг тактик манёври бўлиб кўринади. Мақсад – қарор ва жавобгарликлардан бўйин товлаш.
Кўриниб турибдики, америкаликлар Украинага қўшимча қурол етказиб бериш ва НАТО қўшинларини қайтадан жойлаштириш учун зарур бўлган вақтни шунчаки чўзишмоқда. Эслатаман, Вашингтоннинг 2014 – 2021 йилларда Киев режимига кўрсатган ҳарбий ёрдами 2 миллиард доллардан ошган, 2022 йилда яна 300 миллион доллар кутилмоқда.
Россияга 12 январь куни НАТО ва 13 январь куни ЕХҲТ билан олдиндан натижаси йўқлиги маълум (америкаликлар билан душанба куни бўлиб ўтган музокараларни инобатга олиб) учрашувнинг нима кераги бор? АҚШ ва НАТОнинг Россия билан конструктив ҳамкорлик қилиш ва ўзаро хавфсизлик кафолати тизимини яратишдан бош тортиши бу воқеаларнинг кейинги ривожланишининг жавобгарлиги (ҳарбий кескинлик) фақат Ғарб зиммасида бўлади.
Бегоналарга жой йўқ: АҚШ СССР қайта тикланишини пайқаб қолди

Украина фронти

Салбий сценарий вазиятида НАТОнинг Россия билан жанговар ҳаракатларининг олдинги сафларида Шарқий Европанинг кўплаб мамлакатлари бўлади, лекин зарба бериш позицияларига эга базовий, жумладан, Болтиқ мамлакатлари, Польша, Руминия кўпроқ жабр кўради. Албатта, миллий хавфсизлик учун алянс билан деструктив ҳамкорликка интеграция қилинган Украина ва Молдова четда қолади.
Илгари Москва ўзини қатъий позициясини белгилаганди – Украинанинг НАТО билан ҳамкорлигини йиғиштириш, Киевнинг бу блокда аъзоликка қараб қўяётган ҳаракатларини тўхтатиш керак. “Очиқ эшиклар” сиёсатини ёпмоқ зарур – глобал хавфсизлик учун. Днепр - АҚШ ва НАТО қўшинлари учун қизиқ чизиқ.
Аммо Вашингтон Украина ёки бошқа мамлакатларнинг НАТОга қўшишилига тўсқинлик қилмоқчи эмас. Америкалик ҳарбий хизматчилар Украина ҳудудида Ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофааларни мустаҳкамлаш, Украина қуролли кучлари мутахассисларини ўқитишда давом этишмоқда, мунтазам қўшма машғулотлар ўтказишмоқда. Боз устига АҚШ бунга ўхшаш машғулотларни камайтиришга тайёр – ўзаро келишган ҳолда, гўёки Россия қўшинлари Канада ва Мексикада машғулотлар ўтказмоқда.
Ҳамкорлик алгоритмларини тушуниш учун. Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов 12 январь куни Америка томонини “ўзининг ҳарбий салоҳиятини Россия чегараларидан ортга тортишга”, масъулият кўрсатиб, бир томонлама бўла олмайдиган глобал хавфсизликни таъминлашга чақирди.
Бироз аввалроқ АҚШ давлат котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд Финляндия ва Швецияга НАТОга киришни (яъни Росссия Бош штаби харитасида янги нишон бўлишни таклиф қилди) таклиф қилди. Москва 30 йилдирки Европа ва дунёдаги ҳарбий кескинликни камайтиришга интилиб келмоқда: ўз ташаббуси билан ва Ғарб билан дўстлик учун Германия бирлашишига имкон берди, Варшава шартномаси мамлакатларидан қўшин гуруҳларини олиб чиқди ҳамда НАТОга қарши тузилган бу ҳарбий блокни (1991 йилда) тарқатиб юбориш ташаббусини билдирди. Кейин Россия Вьетнам ва Кубадаги ҳарбий базаларини ёпди.
НАТО “рус геосиёсий экспансиясига” қарши ёнма-ён турмоқда
Дўстлик ва яхши қўшнилик эса бўлмажи. Вашингтон 30 йилдан буён Шимолий Антантика алянсини шарққа силжишга ва постсовет ҳудуди, жумладан, Украинани ўзлаштиришга ўйламай турткиламоқда. 2014 йилда Киевда америкапараст давлат тўнтарилишидан кейин НАТО “шарқий қанотда” зудлик билан муносабат билдирадиган кучлар сонини уч бараварга оширди (40 минг жангчигача).
10 январь куни АҚШнинг НАТО ҳузуридаги доимий вакили Жулианна Смит дедики: “Россия, аслида, сўнгги йигирма йил ичида Европа хавфсизлигининг асосий таҳдиди бўлган”. Сергей Шойгу идорасидан “санитарларни” чақириш фурсати етмадими?
Ҳар эҳтимолга қарши Россиянинг ғарбий ҳарюий округи қўшинлари 11 январь куни Воронеж, Белгород, Брянск ва Смоленск полигонларида жанговар шайликка киришишди.
АҚШ Давлат департаменти тушунтириш талаб қилди. Россия мамлакат ичида қаерга қўшин жойлаштириш ва машғулот ўтказишни ўзи ҳал қилишини айтди.
Путин Украинада НАТОнинг ракета тизимлари пайдо бўлса нима бўлишини айтди

Ишонтириш ва мажбурлаш

Миллий хавфсизлик – устувор вазифа. Россия қуролли кучлари тез орада Су-57 янги қирувчилари, “Ярс”, “Авангард” ва “Сармат”лар, Ту-160М стратегик ракета ташувчи, “Борей-А” атом сувости кемаси лойиҳаси, мингдан зиёд замонавий зирҳли танк ва артиллерия қуролларини олади. Қолаверса, “Триумф” С-400 зенит-ракета тизимлари, сувости қайиқлари ва сувусти кемаларига эга бўлади.
Юқори технологияли ядровий давлат “ҳамкорларини” ортда қолдирмоқда ва 2022 йилда бирданига бешта “Сармат” қитъалараро баллистик ракеталар ва битта “Авангард” ракета мажмуасини ишга туширишни ният қилган.
АҚШ ва Россиянинг ядровий урушда ғолиб чиқишнинг имкони йўқлигини ва у ҳеч қачон олиб борилмаслиги кераклигида бир қарорга келгани умид бағишлайди. Аммо Россия – НАТОнинг кенг кўламли ҳарбий можароси вазиятида оддий қуролларни қўллаб ҳам кўп нарсалар рўй бериши мумкин. Бир пайтнинг ўзида Европа ва Шимолий Америкада.
АҚШнинг 4 минг ҳарбий инструктори Украина ҳарбийларини тайёрламоқда - Россия ТИВ
Воқеалар келажакда қандай тус олишига қарамасдан, Давлат департаменти ва НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг: “Россия билан ҳеч қандай ўзаро муросага келиш мумкин эмас” руҳидаги айлов риторикаси баёнотлари сайёрада тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган конструктив музокараларга кўмаклашмайди. 2021 йил августида АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондан “муросасиз” жуфтакни ростлаб қолганини ёдга оламиз.
Россия билан алянс кенгайиши учун уруш қилишга америкаликлар технолигия жиҳатдан тайёр эмаслар. Агар 10-13 январь кунлари АҚШ, НАТО ва ЕХҲТ билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолса, Россиянинг ҳарбий-техник имкониятлари “ҳамкорларни” Москавнинг таклифларига қулоқ осишга мажбур қилади. Улар XXI асрда бир неча бор қатъий ҳаракат қилишини қобилияти исботлаган. Россияга қарши санкциялар Ғарбга ёрдам бермайди.
Коллектив таҳдид: Россияга қўшни давлатлар Ғарб зарбаси остида
Россия миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун бир томонлама ҳарбий чоралар кўриш ҳуқуқини ўзида қолдиради. Шу боис АҚШ ва НАТО мақсадга мувофиқ равишда, Анатолий Антонов айтганидек, “энг қисқа фурсат ичида” хавфсизликка оид Россия таклифларини тушунишлари ва қабул қилишлари зарур. НАТО ва Россия ўртасида жиддий қарама-қаршилик мавжуд, шунга қарамасдан улар 12 январдаги учрашув якунларига кўра Москва ва Брюсселдаги ўз миссияларини қайта тиклашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0