Жамият

Ўзбек-тожик чегарасида “омикрон” сабаб назорат кучайтирилмоқда

© © Sputnik / Амир ИсаевКПП "Равот" на границе Таджикистана и Узбекистана в городе Канибадам, архивное фото
КПП Равот на границе Таджикистана и Узбекистана в городе Канибадам, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сўғд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўринбосари Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида назорат кучайтирилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқлангани туфайли ўзбек-тожик чегарасидаги назорат кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг Сўғд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўринбосари Мажнун Орипов маълум қилди.
У энди Ўзбекистон ҳудудига кираётган ҳар бир киши коронавирусга ПЗР тестини топшириши шартлигини қайд этган.

“Ҳозирги кунда Конибодамдаги “Патар”, Мастчоҳ туманидаги “Фотеҳобод”, Панжакентдаги “Саразм” ҳамда Хўжанд халқаро аэропортида тиббиёт ходимлари кечаю кундуз навбатчилик қилмоқда” - дейди Орипов Sputnik Тожикистон билан суҳбатда.

Ўзбек-қозоқ чегарасида "омикрон" туфайли чекловлар жорий этилади
Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Ўзбекистонга коронавируснинг омикрон штамми кириб келгани расман маълум қилинди. Шу муносабат билан республикада эҳтиёт чоралари кучайтирилади. Хусусан, орижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган ПЗР тест манфий натижасига эга бўлиши ёки аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида экспресс тест топшириши шарт.
Бундан ташқари, 15 январдан Ўзбекистонга келган барча йўловчилар аэропортларда мажбурий экспресс тестдан ўтказилади. Тест нархи - 5 доллар.
Янгиликлар лентаси
0