ИИВ аҳолидан саросимага тушмасликни сўради

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МВД Узбекистана в Ташкенте
Здание МВД Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
Электр таъминотининг тиклангунига Ички ишлар вазирлигининг барча хизматлари жамоат тартибини сақлашга, йўлларда тартибни таъминлашга жалб этилган.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон айрим ҳудудларида электр таъминотининг тиклангунига қадар Ички ишлар вазирлигининг барча хизматлари, шу жумладан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими жамоат тартибини сақлашга, йўлларда тартибни таъминлашга жалб этилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, фуқароларнинг ва уларнинг мулкларини хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши назоратга олинган ва 102 тизими одатий равишда ишламоқда.

“Фуқаролардан ноодатий вазиятдан саросимага тушмасликларини ҳамда тушунмовчиликлар юзага келганда ички ишлар органлари ва махсус хизматларнинг ёрдамига таянишларини сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, кўча ва йўлларда ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажариш, йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш, махсус траспорт воситаларига йўл бериш сўралган.
25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилди. Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди. Ҳозир электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилиб, ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0