Колумнистлар

АҚШ ва НАТО жавоби – хавфсизлик муаммоларини “аралаштириб юбориш”

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишВстреча главы МИД С. Лаврова с госсекретарем США Э. Блинкеном в Женеве
Встреча главы МИД  С. Лаврова с госсекретарем США Э. Блинкеном в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Москванинг глобал хавфсизлик чораларига оид таклифларига Ғарб жамоаси кутилганидек ноконструктив – расмият ва тажовузкорлик билан жавоб қайтарди.
Россиянинг кейинги ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-техник муносабат билдириши АҚШ ва НАТО учун мутлақо олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлиб қоладию Америка синовларнинг бахтиқаро қурбони эса – Украина – Шарқ ва Ғарб жангининг асосий майдони бўлмайди.
2021 йил 15 декабрь куни тенг хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги Россия лойиҳаси Қўшма Штатлар ва НАТОга топширилганидан кейин Вашингтон ва Брюссель жавоб устида 40 кундан зиёд вақт бош қотирди, позицияларни иттифоқчилари билан мувофиқлаштирди. Натижада 26 январь куни улар ўзларига мос ва қулай бўлган Россия, Абхазия, Жанубий Осетия, Беларусь ва Днестрбўйига нисбатан фикрлари ва қуруқ таҳдидларини такрорлашди, холос. Боз устига "ҳамкорлар" Россия ТИВдан ўз жавобларини чоп қилмасликни сўрашди ва бу "Янги Ялта бўлмайди" ёки "руслар, таслим бўлинг!" услубидаги позициялари бўшлиги ва гаплари ишончсиз эканидан далолат беради. Ҳужжатлар мазмуни, Россия ТИВ Сергей Лавровнинг тахмин қилишича, тез орада кенг жамоатчиликка маълум бўлади.
АҚШ ва НАТОнинг глобал хавфсизлик муаммоларнинг Украина атрофидаги "вазият кескинлигига" бориб тақалишига уриниши жўн ва истиқболи йўқ бўлиб кўринади. Бунинг ортидан Вашингтон иттифоқчилари номувофиқликнинг мисли кўрилмаган инқирозини бошдан кечиришмоқда, яъни ўз миллий манфаатлари ҳақида қайғуришмоқда. Маълум бўлишича, айрим Европа давлатларининг энергетика ва молиявий манфаатлари мавжуд. Улар, Майкл Рожерснинг разведка ва глобал муносабатлар маркази директори Жошуа С.Хуминскининг сўзларига кўра, "уларни Москвага таъсир ўтказиш учун янада заифроқ қилишади" ва бу Россияга қарши туришни қийинлаштиради.
АҚШ энг асосий саволга жавоб бермади – Лавров
Ғарбнинг Москва билан стратеник қуро-яроқларни чеклашнинг айрим йўналишлари ва Европадаги ҳарбий машғулотларнинг шаффофлиги юзасидан музокаралар ўтказиш нияти борлиги қувонарли, бироқ хавфсизликнинг глобал тизими учун етарли эмас. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг 26 январдаги баёноти: "Россия Украина, Грузия ва Молдовада бу мамлакатларнинг розилигисиз жойлаштирилган қўшинларини олиб чиқиб кетиши шарт", - алянснинг геосиёсий реаллиги ва географияси ҳудудидан тўлиқ узилган.
Халқаро ҳуқуқи асосида Абхазия ва Жанубий Осетия Грузиянинг бир қисмлари эмаслар, Қрим ярим ороли эса 2014 йилдан Россия таркибида. Днестрбўйидаги Россия тинчликпарвар кучлари кўп томонлама битим асосида бўлиб туришибди ва унга НАТОнинг алоқаси йўқ.
Шу билан бирга 26 январь куни Россия АҚШ ва НАТОнинг таҳдидларига ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-техник муносабат билиш учун маълум даражада эркинлик олди, устига устак сайёранинг турли бурчакларида. Ўйлайманки, яқин ойларда бу воқеанинг фусункор давоми бўлади.
Москва Вашингтондан махфий ҳужжат олди

Агар эртага уруш бўлса

Ғарб қатъийлик билан Россия позициясини инобатга олишни истамаяпти. Муросасиз Вашингтон НАТОни постсовет ҳудудида янада кенгайтиришни кўзламоқда. Германия ва Франциянинг айрим қаршиликларига қарамай, Брюссель НАТО чет эл қўшинларини Шарқий Европада (Руминия, Польша, Болтиқ мамлакатларида) кўпайтирмоқда. Столтенберг куни кеча дедики: "Ёмон вариантга тайёрланяпмиз. Кучларимиз шайлигини оширяпмиз, биз ўз бўлишларимизни, жумладан, Болтиқ ва Қора денгизлар ҳудудида оширамиз. У ерларга кўпроқ кемалар ва ҳарбий самолётлар жўнатилади".
АҚШ маъмурияти Монтрё конвенциясини қайта ёзиш ёки бекор қилишга уринмоқда. Америкалик конгрессменлар "Россиядан ҳимоя қилиш учун" Польшага М1А2 Abrams танкларини етказиб беришни тезлаштиришга чақиришмоқда. Вашингтон ва Лондон Javelin ва SMAW-D ларни фаол етказиб бермоқда. Чехия Украинани йирик калибрли снарядлар билан “ўқламоқда”. Мана шундай Европада ва Шимолий Америкада уруш арвоҳи кийиниб, қонга тўлмоқда.
Ғарб Россия билан қуролли тўқнашишни яқинлаштирмоқда. Глобал хавфсизлик муаммоларини дипломатик йўл билан ҳал қилиш майдони узлуксиз тораймоқда. Бўлажак можаронинг жадаллиги, кўлами ва географияси борасида мулоҳаза юритиб, АҚШ ва НАТО раҳбарлари бўлиб ўтаётган вазият кескинлашининг реаллигини баҳолашга қодир эмас. Вазият кескинлашиши “Украина атрофида эмас”, балки Вашингтон ва Брюсселдаги “қарор қабул қилиш марказларида”.
Республикачилар партиясидан бўлган конгрессчи Маржори Гриннинг сўзларига кўра, америкаликлар Россия билан ядровий урушда Украина Хантер Байденга нисбатан (АҚШ президентининг ўғли) компроматга эга эканлиги сабаб ҳалок бўлишади.
Нима бўлса ҳам, Қўшма Штатлар ва НАТО томонидан глобал хавфсизлик тамойиллари бузилиши йирик можарога замин яратади. Россия қудратли ядровий давлат сифатида бир муддатга минтақавий (украин) мавзусини четга суриб қўйиб, ўзининг геосиёсий мақсадларини эришишни таъминлашга қодир. Германия аллақачон ўта кучли бўлган Россия манфаатларини эътиборга олмасликнинг иложи йўқлигини айтди.
Россия қўшнилари билан ихтилофга бориш ёки КХШТни АҚШ чегараларига кенгайтиришдан мутлақо манфаатдор эмас.
Агар бу Россияга боғлиқ бўлса, унда уруш бўлмайди - Лавров
“Breaking Defense” нашри ёзадики: “Россиянинг Европадаги ёндашуви алянсни сиёсиё жиҳатдан парчалашга, мамлакатлар билан алоҳида иш олиб бориш ва уларни бир-бирига гижгижлашга қаратилган. Ҳамжиҳатлик намойиш қилиниги керак бўлган ерда Берлин ва Париж Москванинг НАТО бу бирдамлик етишмайдиган қоғозли йўлбарс экани ҳақидаги ҳикоясига ишонмоқда”.
"Йўлбарс" Афғонистондаги 20 йиллик жанговар ҳаркатлардан сўнг толиблардан тепки еганини унутмаслик зарур. НАТО қўшинлари худди шундай шармандалик билан Ироқдан олиб чиқилмоқда.
Аввалроқ “мудофааланувчи” алянс БМТ санкциясисиз Югославия, Ливия ва Сурияни бомбардимон қилганди. 2008 йилги Грузия тажовузи ва 2014 йилдаги Киевдаги қуролли тўнтаришни ҳам Вашингтон ташкиллаштирган. Сўнгги иккисида Россия миллий хавфсизлик таҳдидларига жавоб қайтарди холос, бошқача йўл ҳам тутолмасди.
Айрим кузатувчилар бугун Россия намойишкорона машғулотлар шаклидаги жойлаштиришдан олдинги тайёргарликларни ўтказмоқда деб ҳисоблашмоқда. Бироз аввал Washington Post ёзгандики: “Москва олдиндан бажарилиши мумкин бўлмаган талабларни... бу талаблар рад қилинганда ҳарбий ҳаракатлар учун эҳтимолий баҳона деб яратиш учун илгари сурган”.
Ўйлайманки, айиқ тайгадаги қўшниси сурбетлик билан бошига чиқса, ўз тирноқларидан уялмаслиги керак. Москва томонидан Шарқий Европада белгиланган қизил чизиқларни НАТО бузиши 2022 йилда ҳар қандай ҳолатда АҚШ ва НАТО фойдасига ҳал бўлмайдиган ҳарбий можарога олиб келиши муқаррар.
Вакиллар палатаси ва Сенатнинг 55 нафар депутат демократлари 26 январь куни Америка президенти Жозеф Байденни "биринчи бўлиб ядровий қурол қўлламаслик" стратегиясини эълон қилишга, Россия ва Хитой билан музокараларни қўллаб-қувватлашга, янги қанотли ракеталарни ва Trident II D5ни ишлаб чиқаришни тўхтатиш туришга чақирди.
Британия соҳилларидан 250 км узоқликда Россия ҲДФнинг ракета отишмларига тайёргарлиги ортидан Британия мудофаа вазири Бен уоллес эҳтиёткорлик билан Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан музокараларни эълон қилди.
Америкаликлар томонидан Украинада сунъий инқирозни келтириб чиқарилганига тўхталадиган бўлсак, бу ерда жанговар оҳангда гапириш ёки НАТО томонидан қурол етказиб берилиши мумкин эмас. Шарқий Европани эҳтимолий афғонлаштириш, аввало буни ташкил этганларга (Вашингтон ва Брюссель) зарба беради.
Четдан яхшироқ кўринади. Хитой ТИВ раҳбари Ван И 27 январь куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон суҳбатида эслатди: вазиятнинг яхшиланиши учун Киев Минск келишувларини бажаришга қайтиши даркор, холос.
АҚШ Россия таклифларига келаси ҳафта жавоб беради: Лавров ва Блинкен музокара натижалари
Қўшма Штатлар ва уларнинг европалик иттифоқдошларининг глобал хавфсизлик муаммосини украин эпизоди билан алмаштириб қўйишга, Россиянинг аниқ таклифларини "аралаштииб юбориш" қўлидан келмайди. Бошқа томондан, Украина ўн йиллаб америкача демократия ва "Европа марказида Африка билан" гуркираётган ва чириб бораётган ғарб қадриятларининг антирекламаси бўлиб қолади.
Янгиликлар лентаси
0