Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Тонгни қандай бошлаш керак – парҳезшунос жавоби

© pexels.com/Daria ShevtsovaЖенщина, держащая стакан воды
Женщина, держащая стакан воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Парҳезшунос организмни қандай қилиб тўғри уйғотиш, ҳазм қилиш тизимини ишга тушириш ва кайфиятни кўтариш борасида тавсиялари билан ўртоқлашди
Тонгда нонуштадан олдин бир стакан оддий сув ичишни одат қилиш лозим. Шифокор-парҳезшунос, гастроэнтеролог, ошпаз-блогер Нурия Дианова Sputnik радиосига маълум қилишича, бу одат кайфиятни ҳам кўтаради.
Агар эрталаб оч қоринга бир стакан оддий сув истеъмол қилинса, организм тез уйғонади, ичак микрофлораси яхшиланади, тери тозаланади ва кайфият ҳам кўтарилади.
“Организмда барча жараён ишга тушади, ошқозон аниқ ишлай бошлайди, одамда кайфият яхшиланади, тери тозаланади, микрофлора яхшиланади. Гастроэнтерология нуқтаи назаридан оч қоринга сув истеъмол қилиш асосий рефлекслардан бирини ишга туширади яъни - ошқозон-ичак фаолиятини рағбатлантиради”, - дея таъкидлайди мутахассис.
Аммо барча турдаги сув ҳам бунда фойдали бўлмайди.
“Сув хона ҳароратида бўлган, агар ич қотиши кузатилса (шаҳар аҳолисининг 80 фоизини ич қотиши безовта қилади) совуқ бўлмаслиги керак”, - дейди Дианова
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, агар қоринда оғриқлар безовта қилса, илиқ сув ичиш керак.
Баъзи инсонлар тонгда оддий сув эмас, балки лимон ёки апельсин қўшилган ичимликларни истеъмол қилишни яхши кўради. Аммо, мутахассиснинг огоҳлантиришича, ошқозон-ичак касалликлари бўлган инсонларга бу мумкин эмас.
“Ошқозон-ичак касалликлари, масалан, гастрит бўлса, бундай ичимлик, айниқса совуқ сув, спазм келтириб чиқариши, қоринда оғриқ пайдо бўлиши, панкреатит, холецистит ривожланиши мумкин”, - дейди шифокор.

Мавзуга оид:

Буйрак касаллигида қандай овқатланиш керак
Тунда безовталаниш қандай касалликларнинг белгиси
Эрталабки энг зарарли уч одат
Янгиликлар лентаси
0