Дунёда

Толиблар бутун Афғонистон ҳудуди бўйлаб кўкнори етиштиришни тақиқлашди

© AFP 2022 / NOORULLAH SHIRZADAПоле опийного мака. Архивное фото
Поле опийного мака. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу буйруққа амал қилмаганлар шариат қонун-қоидаларига кўра жазоланишади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Афғонистонда ҳукумат тепасига келган “Толибон”* ҳаракати бутун мамлакат бўйлаб кўкнори етиштиришни тақиқлади. Бу ҳақда толиблар расмий вакили Билол Каримий маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

“Барча афғонларга энди мамлакат бўйлаб кўкнори етиштириш қатъиян тақиқланганини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

“Толибон”* олий етакчисининг бу буйруғига амал қилмаганларни шариат қонун-қоидаларига кўра жазолашади, аниқланган ҳосил зудлик билан нест-нобуд қилинади.
Бундан ташқари, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган дори воситалари ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ташиш, сотиш, экспорт ва импорт қилиш ҳам тақиқланган.
Аввалроқ муваффақ ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдул Бари Умар Афғонистонда ҳар куни аҳолининг ўн фоизи гиёҳванд моддаларини истеъмол қилишини маълум қилган эди.
БМТ маълумотига кўра, 2020 йилда дунёда ишлаб чиқарилган кўкнор (опиум)нинг 85 фоизи Афғонистон ҳиссасига тўғри келган. 2020 йилда кўкнор етиштиришга мўлжалланган ерлар майдони 2019 йилга қараганда 37 фоизга кўпайган.
2020 йилда у ерда гиёҳванд моддаларига ружу қўйганларга сони 2,4 миллион киши атрофида бўлган.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0