Россия

Москванинг Ғарб санкцияларига жавоби ғоят оғриқли бўлади – Биричевский

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишЗдание МИД РФ
Здание МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ТИВ расмийсига кўра, Москванинг Европага берадиган жавоби жуда оғриқли бўлади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москванинг Ғарб санкцияларига берадиган жавоби жуда оғриқли бўлиши мумкин, айни пайтда Европа давлатлари Россияни бўғиш орқали ўз иқтисодларини чарчатаётганини тушунишлари керак. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский РИА Новостига берган интервьюсида таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони ҳозирча “тўлиқ қаршилик чораларини қўлламаяпти”.
“Ғарб давлатлари Россияга қарши ҳужумлар билан аллақачон ўз иқтисодини ва фуқароларини чарчатиб қўйгани кўриниб турибди... Европаликларнинг қишда иситиш тизимларисиз, ёзда эса кондиционерсиз жазирамада ўтиришида Россиянинг айби йўқ. Бизга қарши санкциялар бумеранг тарзда Ғарбнинг иқтисодиётига таъсир қилади. Биз бунга бир неча маротаба амин бўлганмиз”, - деди Биричевский.
Дмитрий Биричевскийга кўра, Москванинг Европага берадиган жавоби жуда оғриқли бўлади.
“...Тегишли қадамлар Россия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилмоқда. Ғарб учун тайёрланаётган чеклов чоралари Россия иқтисодиётига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Бироқ бизнинг жавоб чораларимиз жуда оғриқли бўлиши мумкин”, - деди дипломат.

Мавзуга оид:

Медведев: Россия билан яна ҳисоблашишни бошлашди
Санкциялар ғарбга бумеранг бўлиб қайтмоқда – Япония нашри
Санкциялар азобини АҚШ ва альянс давлатлари чекмоқда - NYT
Янгиликлар лентаси
0