Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони деярли 3 бараварга кўпайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровКорейский туристы в Ташкенте
Корейский туристы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Июнь ойида қўшни давлатларидан жами 414 763 нафар турист келган.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонга 2022 йилнинг июнь ойида чет элдан 493 минг 888 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 307 146 нафарга ёки деярли 3 бараварга кўпдир. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Июнь ойида қўшни давлатларидан жами 414 763 нафар турист келган. Хусусан, Қозоғистондан 178 118 нафар, Қирғизистондан 123 290 нафар, Тожикистондан эса 113 216 нафар.
Шунингдек, МДҲ давлатларидан жами 56 547 нафар сайёҳ Ўзбекистонда бўлган. Хусусан, Россиядан 53 421 нафар, Озарбайжондан 1227 нафар турист республикага қизиқиш билдирган.
Узоқ хориж давлатларидан июнь ойида 22 578 киши меҳмон бўлган. Жумладан, уларнинг 1504 нафари АҚШ, 1495 нафари Германия, 1477 нафари Ҳиндистон, 1685 нафари Жанубий Корея, 7308 нафари эса Туркиядан келганлар.
Туризм: Бир йилда Ўзбекистонга қанча даромад келади?
Аввалроқ россиялик сайёҳлар Ўзбекистонда ўртача 635 доллар сарфлашлари хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0