Жамият

Ҳайдовчиларни тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишТеоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ
Теоретические и практические занятия в автошколе ДОСААФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. 20 июль куни "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори тасдиқланди.
Қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлашда ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача режалаштирилади.
Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар фақат электрон раcмийлаштирилади.
Амалий имтиҳонларда “В” тоифа учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади.
Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.
2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.
2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.

Мавзуга оид:

Ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш бекор қилинди
"Права"ни янгисига масофадан алмаштириш йўлга қўйилиши мумкин
Автомактаблар рейтингини белгилаш тизими ишга тушади
Тажрибаси кам ҳайдовчилар автомобилни махсус белги билан ҳайдашади
Янгиликлар лентаси
0