Дунёда

FP: энергетика инқирози ва санкциялар туфайли АҚШни нохуш қиш кутиб турибди

© AFP 2022 / Andrew Caballero-ReynoldsНациональные флаги США и флаги округа Колумбия возле Капитолия США в Вашингтоне
Национальные флаги США и флаги округа Колумбия возле Капитолия США в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Таъкидланишича, Россия нефтига қарши Европанинг бир қатор чекловчи чоралари кучга кирадиган келаётган қишда вазият янада ёмонлашиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Жорий қишда дунё Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари сабабли оғир энергетика инқирозинин гянада кескинлашишини кутмоқда. Бу ҳақда Американинг “Foreign Policy” нашри ёзмоқда.
“Биз (дунё) биринчи глобал энергетика инқирозини бошдан кечирмоқдамиз. Инқирознинг оқибатлари бутун дунёда намоён бўлмоқда ва менимча, энг ёмони олдинда”, - дейди Колумбия университети иқлим бўлими декани, энергетика бўйича эксперт Жейсон Бордофф.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси, таъминот занжирларидаги муаммолар ва иқлим муаммолари натижасида бозорлар Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланишидан олдин ҳам кескин ҳолатда эди.
Вазият Россиядан газ экспортининг қисқариши билан янада оғирлашди, бу эса Европани бошқа етказиб бериш манбаларига мурожаат қилишга мажбур қилди ва жаҳон бозорида нархларни янада оширди. Энди ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли вазият ёмонлашмоқда.
“Шу билан бирга, Россия нефтига қарши Европанинг бир қатор чекловчи чоралари кучга кирадиган келаётган қишда вазият янада ёмонлашиши мумкин”, - дея хулоса қилинади мақолада.
Аввалроқ Американинг “The National Interest” нашри Ғарб чекловлари Россиянинг ўзидан кўра бутун дунёга кўпроқ муаммо келтираётганини таъкидлаган эди.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев режими томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Россия ҳарбийларининг махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди: Россиянинг юзлаб миллиард долларлик активлари музлатиб қўйилди, банклар SWIFT тизимидан узилди, кўплаб брендлар мамлакатни тарк этди. Европа Иттифоқи аллақачон еттита санкция пакетини, жумладан, кўмир ва нефтга эмбаргони қабул қилган. Буларнинг барчаси аллақачон Ғарбнинг ўзи учун муаммога айланиб, инфляция ҳамда озиқ-овқат ва бензин нархининг кескин ошишига олиб келди.

Мавзуга оид:

Россия билан “иқтисодий уруш” Германияни вайрон қилмоқда – Бундестаг депутати
Канадалик фермерлар Россияга қарши санкциялардан жабр кўришяпти
Россияга қарши санкциялар Ғарбни ҳалокатга етакламоқда
Санкциялар азобини АҚШ ва альянс давлатлари чекмоқда - NYT
Янгиликлар лентаси
0