Британиядаги ресторанлар санкциялар туфайли ёпилиши мумкин – ОАВ

© Pixabay/stafichukanatolyЕда красная рыба форель
Еда красная рыба форель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2022
Oбуна бўлиш
“Daily Express”га кўра, Британиядаги машҳур Fish & Chips таомига ихтисослашган Британия ресторанларининг қарийб ярми санкциялар туфайли ёпилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Британиядаги машҳур Fish & Chips таомига ихтисослашган Британия ресторанларининг қарийб ярми ингредиентлар ва энергия нархининг ошиши фонида Россияга киритилган санкциялар туфайли ёпилиши мумкин, деб ёзади “Daily Express” газетаси.
Нашрнинг қайд этишича, 5000 га яқин овқатланиш жойлари хавф остида бўлиши мумкин, чунки савдо нуқталари арзонроқ маҳсулотларга ўтишга ва нархларни оширишга мажбур.
Нашр Буюк Британия аввалроқ Россиядан денгиз маҳсулотлари импортига 35 фоизлик бож жорий этганини ҳам эслатиб ўтган.
Ланкаширдаги Fish&Chips ресторани эгаси Эндрю Круканинг айтишича, треска балиқларини етказиб бериш нархи бир килограмми учун 8 фунтдан 14 фунт стерлинггача ошган.
Аввалроқ, Британия Fish & Chips ресторанлари эгалари Британиянинг Россия Федерациясига қарши санкциялари туфайли нархларнинг ошишига йўл қўймаслик учун Норвегиядан балиқ етказиб беришда ёрдам сўрамоқчи эканликларини билдирган эди.

Мавзуга оид:

Европада газ нархи рекорд даражада кўтарилди
FP: энергетика инқирози ва санкциялар туфайли АҚШни нохуш қиш кутиб турибди
Канадалик фермерлар Россияга қарши санкциялардан жабр кўришяпти
Янгиликлар лентаси
0