Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон кучли рақиб билан дуранг ўйнади

© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаМужская сборная Узбекистана в шестом туре 44-й шахматной Олимпиады
Мужская сборная Узбекистана в шестом туре 44-й шахматной Олимпиады - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Oбуна бўлиш
Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнади, аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилаётган 44-шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ҳиндистон жамоаси билан дуранг ўйнади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳиндистон термасининг ўртача рейтинги (2690) Ўзбекистонникидан (2622) юқорироқ эди. 3 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
Жаҳонгир Воҳидов ғалаба, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев дуранг қайд этди, Нодирбек Абдусатторов эса мағлубиятга учради.
Олтинчи тур якунларига кўра, 10 очко жамғарган Ўзбекистон термаси 188 та жамоа иштирок этаётган турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда шахматчилар перулик шахматчилар (13-ўрин) билан дона суришади.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 6-турда Шотландия жамоаси устидан йирик ғалаба қозонди. Умида Омонова, Мафтуна Бобомуродова, Афруза Ҳамдамова ва Маржона Маликовалар рақибларини мағлуб этишди Якуний ҳисоб 4:0 кўринишида ўзбекистонлик шахматчи қизлар фойдасига ҳал бўлди.
© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаЖенская сборная Узбекистана по шахматам
Женская сборная Узбекистана по шахматам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Женская сборная Узбекистана по шахматам
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар 164 та жамоа ичида 8 очко жамғарган ҳолда 37-ўринда бормоқда. Улар кейинги турда Сербия жамоаси (35-ўрин) билан куч синашишади.

Мавзуга оид:

Ўзбекистон шахмат жамоаси Словакия устидан ғалаба қозонди
Қизлар жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этмоқда
Ўзбекистон терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади
FIDE рейтингида Ўзбекистон ТОП-20 таликка кирди
Янгиликлар лентаси
0