Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади

© unsplash/Randy FathШахматы
Шахматы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2022
Oбуна бўлиш
2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиш учун овоз беришда барча делегатлар бир овоздан Ўзбекистон учун овоз беришди.
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. 2026 йилдаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Ҳиндистонда бўлиб ўтган FIDE конгрессида 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг мезбони аниқланди.

"2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиш учун овоз беришда барча делегатлар бир овоздан Ўзбекистон учун овоз беришди", - дейилади Ўзбекистон шахмат федерацияси хабарида.

Ўзбекистон, Польша ва Замбия даъвогар сифатида иштирок этиш учун ариза топширишган эди. Бироқ, Польша ва Замбия ҳукумат кафолат хатларини тақдим этмагани боис улар сўнгги босқичда иштирок эта олишмаган. Ўзбекистон эса асосий номзод бўлиб қолган эди.
2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Тошкент шаҳри танлаб олинган бўлиб, олимпиада 2026 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилиши назарда тутилган.
МДҲ давлатлари орасида шу пайтгача Арманистон (Ереван шаҳри, 1996 йил), Россия Федерацияси (Москва шаҳри, 1994 йил, Элиста шаҳри, 1998 йил, Ханти-Мансийск шаҳри, 2010 йил), Озарбайжон (Боку шаҳри, 2016 йил) ҳамда Грузия (Батуми шаҳри, 2018 йил) Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилган.
2024 йилги 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Олимпиада якунланишига иккита ўйин қолган. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тўққизинчи тур якунига кўра, 16 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид:

Навоийда Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинади
Жаҳон мусобақаларида ғолиб бўлган шахматчиларга пул мукофотлари берилади
FIDE рейтингида Ўзбекистон ТОП-20 таликка кирди
Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони бўлди
Ўзбекистон шахмат билан шуғулланувчилар сонини оширади: қандай чоралар белгиланди
Янгиликлар лентаси
0