08:35 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
357 0 0

Туркия президенти “Ислом давлати”* раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг рафиқаси қўлга олинганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 нояб - Sputnik. Туркия хавфсизлик кучлари Сурияда “Ислом давлати”* раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг рафиқасини қўлга олишди. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдўғон баёнот берди.

“Ал-Бағдодий туннелда ўз жонига қасд қилди. Биз Сурияда унинг хотинини қўлга олдик. Лекин бу борада ҳеч қандай шов-шув кўтармадик. Мен ҳозир илк бир бу ҳақда маълум қиляпман. Биз яна унинг синглиси ва унинг эрини ушладик”, - дея Эрдўғон сўзларидан келтиради РИА Новости.

АҚШ президенти Дональд Трамп 27 октябрь куни ал-Бағдодий йўқ қилинганини маълум қилди. “ИД”* етакчиси  АҚШнинг Сурия шимолий-шарқидаги операцияси натижасида йўқ қилинган. Кейинчалик Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков Россиянинг америкалик ҳарбийлар ал-Бағдодийни йўқ қилиш бўйича “навбатдаги” операцияни ўтказганлиги ҳақида ишончли маълумотлари йўқлигини маълум қилди. Amaq нашри ўз навбатида “ИД”* ўз раҳбари йўқ қилинганини тасдиқлагани ҳақида хабар тарқатди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар