12:50 28 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Миграция
Ҳавола олиш
288 0 0

Россиянинг Челябинск вилоятида мигрантларга 2020 йил 1 январдан жамоат транспортларини бошқариш тақиқланади.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Россиянинг Челябинск вилоятида мигрантларнинг жамоат транспортини ҳайдашига тақиқ қўйилди. Тегишли қарорга Челябинск губернатори имзо чекди.

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Челябинск вилоятида патентлар асосида ишловчи хорижлик ҳайдовчилар транспорт соҳасида фаолият юрита олмайди.

Хорижликларга шаҳар ва шаҳар атрофиига қатнайдиган автобусларда йўловчиларни мунтазам ташиш, автобусларда йўловчиларни шаҳарлараро ташиш тақиқланади.

Шунингдек, мигрантларга такси ҳайдаш ва ижарага олинган автомобилда йўловчи ташиш тақиқланади.

Таъкидланишича, қарор Челябинск вилоятида йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёқутистон, Хабаровск ва Приморье ўлкаларида ҳам патентлар асосида ишловчи хорижлик ҳайдовчиларнинг транспорт соҳасида фаолият юритиши тақиқланиши хабар қилинган эди.

Теглар:
Россия, мигрантлар

Асосий мавзулар