16:36 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Сиёсат
Ҳавола олиш
939 0 0

Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташриф билан жўнаб кетди. Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари сўзларига кўра, кун тартибидан Курил масаласини муҳокама қилиш ўрин олмаган.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Курил ороллари масаласи - Россия ва Япония ўртасидаги иккиёқлама муносабатларгагина тегишли масала. Ўзбекистон бу масалага жалб этилмаган ва умуман дунёда бу масалада қандайдир позицияга эга давлатлар йўқ, деди Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари Санжар Валиев журналистлар томонидан Ўзбекистоннинг Курил ороллари масаласида позицияси тўғрисида берилган саволга жавобан.

“Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи чоғида Курил масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмаган”, - деб қўшимча қилди у.

Шавкат Мирзиёев отбыл в Фергану
Пресс-служба президента Узбекистана

Мирзиёев Японияга расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди. Ташриф доирасида Ўзбекистон билан Япония ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, божхона, туризм, илмий-техник ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Коммунистик партияси вакили Кадзуо Сии Токио барча Курил оролларига эгалик қилиш ҳуқуқига эканини маълум қилганди. Россиялик сенатор Франц Клинцевич ушбу баёнотларини жиддий қабул қилмаслик кераклигини таъкидлаганди. Унинг фикрича, Кадзуо Сии партия рейтингини мамлакат ичида кўтариш мақсадида айтган. Россия ва Япония ўртасида бу борасида тинчлик шартномасини тузиш кўп йиллардан буён давом этиб келади. Буни тезлаштиришга Владимир Путин ва Япония бош вазирининг 2018 йилдаги учрашуви навбатдаги турткини бериши керак эди. Ўшанда расмий Токио имзолаш жараёнини тезлаштириш истагини билдирди, лекин мамлакатлар ҳалигача ўзаро қабул қилинадиган қарорга келишмаган.

Асосий мавзулар