22:57 16 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)
47101

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида Қозоғистондаги 5 та аҳоли пункти сув остида қолган.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистоннинг сув босган ҳудудларини қайта тиклашда ёрдам беради ва Туркистон вилояти ҳокими (акими) Умирзак Шукеев ўзбекистонлик мутахассислар учун чегарани очишни сўрамоқда, дея ёзади Sputnik Қозоғистон нашри.

“Биз кеча Ўзбекистонда бўлдик ва марказий коллектор борасида музокаларлар ўтказдик. Биз қаерда қандай хавф борлигини кўриб чиқдик. Когали аҳоли пункти яқинида қўшимча каналлар қазамиз. Кеча бу ҳақда келишиб олдик”, - деди у ҳукумат мажлисида.

Шукеев ўзбекистонлик мутахассислар билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилаётганини таъкидлаган.

“Вазият барқарорлашганидан сўнг улар вилоятимизга ўз техникалари билан келади, яъни бизга ёрдам беради. Биз эса ўз томонимиздан чегарани очишимиз керак”, - деди Туркистон вилояти ҳокими.

Шунингдек, у Ўзбекистон ҳудудида 10 та аҳоли пункти сув остида қолиб, 70 минг киши эвакуация қилинганини қўшимча қилди.

“Ўзбекистонда ҳам вазият қийин ва биз ушбу вазиятни биргаликда бартараф этамиз деб ўйлаймиз. Эртага биз ҳам давлат комиссияси билан у ерга борамиз, йўлга ҳозирлик кўрилмоқда”, - дея сўзларига якун ясади Шукеев.

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида Қозоғистондаги 5 та аҳоли пункти сув остида қолган. Мактаарал туманининг 14 та аҳоли пунктидан 31,6 минг аҳоли эвакуация қилинган. 7 та аҳоли пунктида сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарёда 1 май куни Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бирининг ёрилиб кетиши оқибатида сув тошқини юзага келган эди.  70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган ва камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиада бир Миллий гвардия ходими ҳалок бўлган, иккинчиси эса қидирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Сардоба тўғонида юз берган ҳодисадан сўнг қозоғистонлик ҳамкасбига қўнғироқ қилган эди. Давлат раҳбарлари Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг мамлакатлар чегараолди ҳудудларидаги оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилган.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)

Асосий мавзулар