09:49 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
222 0 0

Ўзбекистон чегара идораси Қирғизистон билан чегарани одатдаги режимда назорат қилмоқда. Қўшимча куч ва воситалар жалб қилинмаган

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон чегара идораси Қирғизистон билан чегарани одатдаги режимда назорат қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари вакили маълум қилди.

“Ҳозирда чегараларни қўриқлаш режими одатдагидек амалга оширилмоқда. Қўшимча куч ва воситалар жалб қилинмаган. Вазият назорат остида”, - деди чегара идораси вакили.

5 октябрь куни Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Улар парламент сайловлари якунларини бекор қилишни ва такрорий овоз бериш ўтказилиши талабини илгари сурдилар. Душанба куни кечқурун митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди.

6 октябрга ўтар кечаси митинг иштирокчилари парламент ва президент администрацияси жой олган Оқ уй биносига бостириб киришди. Сўнгра давлат хавфсизлик қўмитаси томон йўл олдилар.

Улар мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ва унинг сафдошларини қамоқдан озод қилишга эришдилар. Сешанба куни эрталаб митинг қатнашчилари ҳукумат биносини қўлга олишгани маълум бўлди.

Атамбаев ишида далилларни яширганликда айбланиб суд қилинган Қирғизистон ИИВ собиқ раҳбари Курсан Асанов ўзини Бишкек коменданти, дея эълон қилди.

Қирғизистоннинг собиқ депутати Алмамбет Шыкмаматов бош прокурор лавозимини эгаллаганини маълум қилиб, парламентга ўтказилган сайловлар якунларини бекор қилди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков парламент сайловлари якунлари бекор қилиниши эҳтимолини айтган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўқнашувларда 590 киши жабрланди. Бир нафари ҳалок бўлган.

Қирғизистон парламентига сайловлар 4 октябр куни бўлиб ўтди. Сайловда 56,5 фоиз овоз берувчилар иштирок этишди. Овоз беришнинг дастлабки якунларига кўра, мамлакат парламентига тўртта: "Биримдик" ("Бирлик", ҳукумат партияси) 24,52% фоиз, "Мекеним Кыргызстан" ("Она Қирғизистон", ҳукумат партияси) 23,89%, "Қирғизистон" 8,73% ва "Бутун Кыргызстан" ("Ягона Қирғизистон) партияси 7,11% овоз билан ўтган. Қолган партиялар ўта олмаган.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков парламент сайловлари натижалари бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Асосий мавзулар