20:52 24 Май 2018
Эфир
Мавзу
Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи бошланди.

Президент самолёти Вашингтондаги "Эндрюс" аэропортига қўнди. Шавкат Мирзиёевни АҚШ Давлат департаменти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент матбуот хизмати тарқатган расмий маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этади, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.