15:17 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
220 0 0

Тожикистонда Давлат мустақиллиги кунида Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга тушириш маросимида мамлакат раҳбарияти, ҳукумат аъзолари, дипломатик миссиялар раҳбарлари, Тожикистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ҳамда Роғун қурувчилари иштирок этишди.

Тожикистон молия вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилда Роғун гидроэлектростанциясини қуриш учун давлат бюджетидан 2,1 миллиард сомони (222,6 миллион доллар) ажратилган.

Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСини қурган қурувчиларга давлат мукофотларини топширди

Эслатиб ўтамиз, Роғун гидроэлектростанциясининг биринчи агрегати 2018 йил 16 ноябрда ишга туширилган эди.

Асосий мавзулар