Дунёда

Ироқда ал-Бағдодийнинг ўринбосари қўлга олинди

© AP Photo / albaraka_news, FileБоевики Исламского государства (ИГИЛ)
Боевики Исламского государства (ИГИЛ) - Sputnik Ўзбекистон
Ироқ ҳарбийлари йўқ қилинган “Ислом давлати” етакчиси ал-Бағдодийнинг ўринбосарини қўлга олишганини маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Ироқ ҳарбийлари йўқ қилинган “Ислом давлати”* етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўринбосари қўлга олинганини хабар қилишди.

Киркук провинцияси Хавижа қишлоғи полицияси квартирада яшириниб ётган Абу Халдун лақабли жангарини қўлга олишди, дея маълум қилишган РИА Новостига Ироқ хавфсизлик органлари матбуот хизмати.

Сурияда ал-Бағдодийнинг рафиқаси қўлга олинди

Жангарининг Шаалян Убейд номига берилган қалбаки паспорти бўлган.

“Бу жиноятчи ал-Бағдодийнинг ўринбосари лавозимни эгаллаб келган ва Салаҳ-ад-Дин провинциясида “ҳарбий эмир бўлган”, - дейилади хабарда.

АҚШ президенти Дональд Трамп 27 октябрь куни ал-Бағдодий йўқ қилинганини маълум қилди. “ИД”* етакчиси  АҚШнинг Сурия шимолий-шарқидаги операцияси натижасида йўқ қилинган. Кейинчалик Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков Россиянинг америкалик ҳарбийлар ал-Бағдодийни йўқ қилиш бўйича “навбатдаги” операцияни ўтказганлиги ҳақида ишончли маълумотлари йўқлигини маълум қилди. Amaq нашри ўз навбатида “ИД”* ўз раҳбари йўқ қилинганини тасдиқлагани ҳақида хабар тарқатди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала