Колумнистлар

Янги нефть васвасаси ёки қора олтин нархи ошишидан Россия қанча фойда олади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишВанкорское нефтегазовое месторождение в Красноярском крае
Ванкорское нефтегазовое месторождение в Красноярском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Жаҳондаги нефт ва газ бозорларининг бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган томонлари. АҚШ ва Россиянинг Европа газ бозорини учун кураши қандай тугамоқда?
Жаҳон бозорларида нефт ва газ нархлари сўнгги йиллар кесимида энг максимал даражага кўтарилди. Бу ёғи нима бўлади, нархлар шу даражада қанча вақт сақланиб қолади? Нефт қазиб олиш ҳажми ошадими, бозорда янги таклифлар пайдо бўладими?
Бугунги кунда нефт ва газ бозорларида содир бўлаётган ҳодисалар бир бирига ҳам ўхшайди ҳам ўхшамайди десак хато бўлмайди. Ўхшашлиги шундаки, АҚШ сланецдан ҳам нефть ва ҳам газ қазиб олиб бозорга таклиф қилиши мумкин. Ўхшамас томони эса – нефть ва газ бозорларида талаб ва таклиф ўзгариш тезлигидадир. Нефть бозорида – ҳаммаси жуда тез содир бўлади.
Работа нефтяных станков - качалок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Аналитика
Қош қўяман деб кўз чиқариш: Нега Россияга ўта қиммат нефть фойдали эмас
Нефть бозорида нархлар ошишининг сабаби маълум десак ҳам бўлади. Пандемияда вақтида қулаган талаб секин-аста қайта тикланмоқда. Шу билан бирга ОПЕК+ шартномаси доирасида эришилган келишувлар ҳали ҳам амалда. Кунига 4 миллион баррелдан ортиқ қазиб олиш мумкин эмас.
Шу билан бирга ОПЕК+ ва сланец нефтидан ташқарида соҳага инвестициялар ҳам етишмаётган бўлиш эҳтимоли ҳам бор.
Шу ўринда американинг сланец нефти қазиб олиш соҳасига ҳам катта қизиқиш кузатилмоқда. Бу борада стандарт мантиқ иш кўрсатмоқда – нефтнинг нархи жуда юқори бўлса, сланец нефт қазиб олувчилар ишга тушади. Натижада таклиф қўпайиб нефт нархи пасаяди.
Бозорда таклиф етишмаётган ёки ортиқча бўлган даврларда эса ОПЕК+ қазиб олиш нормасини ошириш ёки камайтириш билан нархларни бир хил ушлаб туришга ҳаракат қилади. Нефт нархи баррелига 60-65 доллар миқдорида ушлаб турилганда, бу сланец нефти ривожланишини ҳам тўхтатиб туради. Ҳа. Албатта шундай бўлса яхши бўларди, лекин амалда ОПЕК+ аъзолари ичида ҳам турли тортишувлар бўлаётганини кўриш мумкин.
Айримлар нефт нархи ошаётганини кўриб, нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш тарафдори бўлишмоқда. Чунки сланец нефти соҳаси тикланиши жуда суст равишда кечмоқда. Умуман Америкада нефт қазиб олиш ҳажми ўсиши кузатилаётгани йўқ. Ҳозирча соҳада коронавирус туфайли содир бўлган қулаш фақат 40%га тикланди холос. Америкадаги сланец нефти қазиб олувчилари нефт ҳажмини оширишга ҳозирча шошилмаётган бўлишса-да, лекин баррелига 75-80 доллар — бу улар учун ҳам жуда жозибадор нарх ва ҳажмларни оширишга ундаши мумкин.
Нефтяная качалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Аналитика
Нефть нақадар узоқ қимматлашишда давом этади?
Хулоса, қилиб айтганда, таклиф томонидан бизда 3та потенциал лекин ҳозхирча номаълум имконият мавжуд. Биринчидан, бу ОПЕК+ ичидаги тортишувлар. Улар ҳам нефт ҳажмини ошириш билан якунланиши мумкин. Иккинчидан, ҳозирги баланд нархлар АҚШда нефт қазиб олиш ҳажмини ошишига олиб келиши мумкин. Ва учинчидан, “Эрон фактори”, яъни санкциялар олиб ташланганидан сўнг Эрон “истаганича нефт қазиб олиб сотиш” ҳуқуқи борлигини эълон қилган эди.

Газ бозори

Газ бозорида ҳам жуда қизиқ жараёнлар содир бўлмоқда. Ушбу соҳада ҳам нархлар кўп йиллардаги максимум даражасига кўтарилган. Бунга сабаблар жуда кўп ва уларнинг барчаси ҳозир тушунари бўлсада, ярим йил олдин вазият мутлақ бошқача эди.
Ҳозир суюлтирилган газнинг асосий қисми Осиё бозорига кетмоқда. Европада эса углекислота чиқарувчи корхоналарга нисбатан солиқлар ошмоқда. Шу сабабли кўмирда ишлайдиган аксарият ИЭСлар табиий газга ўтмоқда. Устига устак, “Газпром” ҳам турли сабабларга кўра газ етказиб беришни чекламоқда. Аниқроғи бироз чекламоқда.
Крутой разворот: Германия угрожает США санкциями в ответ на попытку остановить Северный поток - 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Дунёда
Германия “Шимолий оқим-2” қурилиши тарафдори – Меркель
Бу соҳада биз келажакда вазият қандай бўлишини башорат қилмаймиз, чунки ноаниқ факторлар жуда кўп. Газ соҳасида об-ҳаво шароити ҳам жуда катта роль ўйнайди. Лекин газ ва нефт соҳаларининг бир неча ўхшаш ва ўхшамаган томонлари бор.
Баъзида, айрим экспертлар газнинг юқори нархи узоқ сақланиб қолмайди. Бундай вазиятда АҚШ ўзининг арзон сланец гази билан дунёни эгаллаб олади, деган ғояларни эшитиш мумкин. Ҳа шундай бўлиши мумкин, лекин бу ерда фақат бир тўсиқ бор. Нефт соҳасида қазиб олиб дарҳол ишлатиш мумкин бўлса, газни султирувчи заводларни ҳали қуриш керак. Бунга эса камида 4 йил вақт кетади. АҚШ ички бозорида ҳам газ нархи анча ўсган. Лекин жаҳон бозорида ҳозир кузатилаётган нархларда АҚШ суюлтирилган газ экспортчилари жуда яхши даромад қилишмоқда.
Нефт ишлаб чиқарувчилари, агар истаса, ҳозирги нархларда ҳам нефт сотиш битимлари тузишга улгуришлари мумкин. Лекин газ соҳасида бунинг иложи йўқ. Олдин жаҳон экспертлари орасида “Газпром, АҚШда янги газ суюлтириш заводлари қурилмаслиги учун Европада газ нархини оширишга интилмайди” деган мулоҳазаларни тез тез учратиш мумкин эди.
Лекин ҳозир вазият бошқача. Газпром “Шимолий оқим-2” яқинда ишга тушишини билган ҳолда, Европага экспорт миқдорини оширишга интилмаяпти. Ахир бироз кейинроқ ушбу ҳажмларни украина орқали эмас “ўз” қувуридан етказиб бериш мумкин бўлади.
Шу билан бирга Европа газ сақлаш омборларида газ миқори камроқ бўлса, “Шимолий оқим-2”га сиёсий босим ҳам камаяди. Бир вақтнинг ўзида газнинг юқори нархи – бу албатта қўшимча даромад дегани ҳам.
Вывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Колумнистлар
"Газпром" Европани тўлашга мажбур қилиш йўлини топди
Суюлтирилган газ бозорида АҚШ келажакда сезиларри ўрин эгаллаши кутилмоқда, лекин ҳозирча у ерда газ суюлтириш заводлари қурилиши учун янги инвестициялар ажратилаётганини ёки янги заводлар қурилиши бошланганини кўрмаяпмиз. Айрим заводлар қурилиши бошлашга тайёр бўлиши мумкин, чунки уларни қуриш олдинги режаларга киритилган эди. Хуллас, газнинг ҳозирги юқори нархи АҚШда заводлар қуришни бошлаш учун қўшимча стимул бўлиши мумкин, лекин уларнинг жаҳон газ бозорига таъсири кейинроқ, бир неча йилдан сўнг сезилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала