Аналитика

"Толибон"* - 2021: уюшмами ёки аллақачон давлат?

© AP Photo / Rahmat GulВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2021
"Толибон"* ҳарбий-диний ҳаракати АҚШ бошчилигидаги коалицияни Афғонистондан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиб кетишга мажбур этди.
Бугун толиблар мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олишга интилмоқда - улар ҳукумат кучлари билан шиддатли жанглар олиб бориб, аксарият провинциялар устидан назорат ўрнатишган. Шу билан бир вақтнинг ўзида террорчилик уюшмаси халқаро саҳнада легитимлик(қонунийлик)ни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Толиблар делегацияси 8 июлдан бошлаб Москвадаги музокараларда иштирок этмоқда. Худди шу вақтнинг ўзида генерал-полковник Анатолий Сидоров раҳбарлигидаги КХШТ тезкор гуруҳи бевосита тожик-афғон чегарасида рекогносцировкани (эҳтимолий жанг олдидан ҳудуднинг кўздан кечирилиши) ўтказди, Россия ТИВ эса Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси вазият ўткир тус олгудек бўлса, шиддатли ҳаракатни бошлаш учун барча зарур нарсаларга эгалиги ҳақида баёнот берди. Подмосковьеда 9 июль куни чет эл фуқароси - терактни режалаштирган ИД* жангариси қўлга олинди. Парадоксал тарзда бу воқеаларнинг барчаси бир-бири билан ўзаро боғлиқдир.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* яна бир чегара пунктини эгаллаб олди
Шайх Шаҳобуддин Делавар бошчилигидаги тўрт кишидан иборат "Толибон"* делегацияси Россия томони билан Афғонистондаги жорий вазиятни муҳокама қилиш учун Москвага етиб келди. Фикр алмашинуви бўлиб ўтди ва Россия Ислом Республикаси шимолида авж олган вазиятдан хавотир билдирди. Саккизинчи июл куни ҳаракат расмий вакили Муҳаммад Соҳайл Шахин толиблар Афғонистон ҳудудидан Россия ва қўшни давлатларга қарши фойдаланишга йўл қўймасликлари ҳақида баёнот берди. Москва "Толибон"* ҳаракати томонидан Марказий Осиё давлатлари чегаралари бузилмаслиги ва Афғонистон ҳудудидаги хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари хавфсизлиги кафолатланиши ҳақида ваъдаларни олди.
Шу билан бирга, 8 июлга келиб хорижий қўшинларни мамлакатдан олиб чиқиш ишлари деярли якунланди, Афғонистонда Қобулдаги АҚШ элчихонасини қўриқлаётган тахминан 600 га яқин АҚШ денгиз пиёда аскарлари қолди. АҚШ президенти Жо Байден радикал "Толибон"* 2001 йилдан бери ҳарбий жиҳатдан энг қудратли кучга айлангани ҳақида баёнот қилди (Пентагоннинг 20 йиллик ҳарбий ҳаракатлари натижаси шу экани аниқ). Ҳаракатнинг Кобулдаги амалдаги ҳукумат билан тинчлик музокаралари ҳақида (2020 йил 29 февралда Доҳада АҚШ ва Толибон * ўртасида тузилган келишувга биноан) сўнгги кунларда эслаш тақиқланган.
Афганистан в огне: захватят ли талибы Панджшерское ущелье и всю страну?
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Видео
“Толибон”* Панжшир дарасини ва бутун мамлакатни эгаллаб оладими?
Толиблар АИР ҳудудининг 70 фоизга яқинини, жумладан чегара олдидаги шимолий туманларни назорат қилишмоқда ва бугун мамлакатнинг аҳоли сони бўйича энг йирик шаҳри ҳисобланган жанубий шаҳар - Қандаҳорга кириб боришди. Коалиция мамлакатни тарк этгач, ҳаракат ғалабаси яқин ва муқаррардир, бу толиблар сиёсий офисининг "яхши ниятлари"га қарамай қўшни давлатларга янги турбулентлик даврини ваъда қилмоқда.

Чегара ҳолати

КХШТ Бирлашган штабининг тезкор гуруҳи генерал-полковник Анатолий Сидоров раҳбарлигида Москвадан Тожикистонга етиб борди ва вертолет бортидан ҳамда ернинг ўзида тожик-афғон чегарасининг ҳавотирли участкаларидаги вазиятни ўрганмоқда (бу участкаларнинг 900дан ортиқ километри жанубдан толиблар томонидан назорат қилинади). "Калай-Хумб", Афғонистон ҳукумат армияси ҳарбий хизматчиларининг энг кўп оммавий ўтадиган туманига айниқса катта эътибор қаратилган.
Совместные учения с КСОР ОДКБ Взаимодействие-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Колумнистлар
Эртага уруш бўлса: ОДКБ опергуруҳи тожик-афғон чегарасида ишламоқда
КХШТ матбуот-хизматининг Sputnik агентлигига берган хабарига кўра, генерал-полковник Анатолий Сидоров Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлашга доир тайёргарлигини юқори баҳолаган. Тезкор гуруҳ КХШТ форматида биргаликдаги чоралар бўйича таклифларни тайёрламоқда. Шу билан бирга Москва иттифоқдошларга нисбатан тажовузкор ҳаракатларга йўл қўймаслик мақсадида Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида 201-Россия ҳарбий базаси кучларидан фойдаланиши мумкин.
КХШТнинг эҳтиёт чоралари таҳдидларга мос келади. Тинчликсевар ташқи сиёсий баёнотларга қарамай, "Толибон"* "ИД"* ва "Ал-Қоида"* билан муносабатларни узмаяпти. Афғонистон ҳудудида Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларига қўшни давлатларга таҳдид соладиган ўзига хос "учлик иттифоқи" (ёки симбиоз) мавжуд. Толибларнинг шимолий вилоятлар - Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон чегаралари бўйлаб фаоллиги - ўз фаолиятлари(экспансия)да ҳеч қандай чегараларни тан олмайдиган бошқа ўттизга яқин террорчилик уюшмалари учун қулай замин яратмоқда. Таъкидлаш жоизки, Россиянинг турли регионларида ИД* жангарилари мунтазам равишда зарарсизлантирилади.
Межафганские переговоры начались в Катаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
Дунёда
Толибон* Москвада МО давлатлари чегарасидан ўтмасликка ваъда берди
Москвада Толибон Афғонистоннинг "бутун ҳудудида ҳукмронлик қилиш" мақсадини қўймаслигини ва мулоқот орқали "мустақил ва эркин Ислом давлати тизимини" яратишга тайёр эканлигини билдирди. Шу билан бирга, "Толибон"* сайловларни моҳиятан асос қилиб бўлмайдиган деб ҳисоблайди ва илоҳиётчилар билимларига асосланган тамойилларга таянган кучли ва барқарор "соф ислом ҳукумати"ни ташкил топтириш тарафдоридир. Толиблар бошқа ҳеч қандай тизимни қабул қилмасликларини таъкидлашмоқда.
Радикал исломга эътиқод қилар экан, "Толибон"* бутун Афғонистонни - қатъий диний тамойиллар асосида бошқариладиган амирликка айлантиришга интилмоқда. Шу жумладан, эркаклар учун соқол, аёллар учун паранжи, мактаблар фақат ўғил болалар учун, кичик ҳуқуқбузарликлар учун оёқ-қўлларни кесиб ташлаш, "Толибон" қонунларини қўпол равишда бузганлик учун қатлларни мажбурий жорий этиш ҳаракатида, дунёвий радио, телевидение, кино ва театрларга тўлиқ тақиқ қўйилиши ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2020
Дунёда
Афғон қиз ота-онасини ўлдирган икки нафар “Толибон”* жангарисини отиб ташлади
Эсимда, Афғонистонга иш сафарига борганимда, Қобулда ишлайдиган озғиндан келган ўқитувчи аёл толиблар қандай қилиб 1996 йилда ҳокимият тепасига келгани, университетга бостириб кириб, уни ва бошқа ҳамкасбларини - улар рус тилидан сабоқ беришаётгани учун шафқатсизларча калтаклашгани ҳақида сўзлаб берган эди. Қобулни янгитдан эгаллаб олгач эса, жангарилар "қуролни ерга санчиб қўйиб", шудгор қилиш, экин экиш, қурилиш ишлари, хуллас, яхшилик ва эзгулик тарғиботи билан шуғулланишларига гумон қиласан киши. Толиблар чорак аср давомида рақибларини автоматлардан ўққа тутиб келишади ва ватандошлар билан тортишувларда бошқача далилларни аллақачон унутишган.
Шубҳасиз, ушбу шафқатсиз (ўрта аср) ҳукумат афғон заминида бутун бошли базалар ва ўқув лагерлари билан "Ал-Қоида"га яқин бир тизимни "жонлантиради". Рақиб ИД* тузилмаси ҳам Афғонистондаги таъсирини кенгайтиради, бу эса турли мамлакатлардаги янги террорчилар учун "магнит" вазифасини ўтайди.
"Толибон"* билан тузилган ҳар қандай тинчлик шартномаси ёки "тажовуз қилмаслик ҳақида пакт" ҳеч кимга хавфсизликни кафолатламайди, аксинча, бу катта муаммоларни ваъда қилади. Шарқ - бу Шарқ. Бугунни яхшироқ англаш ва Афғонистон ҳамда унинг қўшнилари келажагини башорат қилиш учун "шогирдлар" аъзо бўлган ташкилотларнинг ўтмишига назар солиш керак.

Ғарб таслим бўлди, Шарқ асирларни олмаяпти

Яқин вақтларга қадар "Толибон"* Афғонистон ҳудудининг ярмидан кўпроғини, 15 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган территорияни назорат қиларди. Бу провинцияларда расмий ҳокимият вакиллари асосий шаҳарларда бўлган, "қалъа деворлари" ташқарисидаги ҳудуд эса толиблар ва уларнинг иттифоқчиларига тегишли бўлган. "Ўзларига тегишли" ерларда жангарилар сохта давлат тузилмаларини ташкил этишар, шошилинч судларни ўтказар ҳамда солиқлар ва тўловларни ундиришарди. Назорат остида бўлган фирмалар Афғонистонни реконструкция қилиш учун мўлжалланган Ғарб маблағларидан фойдаланиш имконига эга эди.
Граница Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Колумнистлар
Марказий Осиё “америка” афғонларини нима қилиши керак?
Жангарилар икки йил олдин ҳудудининг 80 фоизини назорат қилган Гилменд провинциясидаги кўкнори плантацияларидан ҳам катта маблағ келиб тушади. Афюн хомашёси толиблар даромадининг 60% дан ортиғини ташкил қилади. Эслатиб ўтаман, "Толибон"* 2010 йилдан кейин дала қўмондонларига героин ишлаб чиқариш ва сотишга рухсат берган. Йиғилган маблағ қурол сотиб олиш учун ҳамда ўқчи жангчилар эҳтиёжларига сарфланарди. Гуманитар соҳа эса - Қобулга ташлаб қўйилган эди.
Мамлакат ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар ва террактлар аниқ "мавсумий" характерга эга эди. 2021 йил баҳорида хорижий қўшинларнинг чиқарилиши "Толибон"нинг "иккинчи нафасини" очиб юборди, аксарият провинцияларда шиддатли жанглар бошланди ва бу жанглардан мақсад - ҳукумат кучларини бутунлай йўқ қилиш эди. Америкаликлар билан ҳамкорлик қилган ватандошларни эса шунчаки қатл этишади (бу борада "Толибон"* ва ИД* ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас).
"Янги толиблар" - 1990-йилларнинг фанат талабалари эмас, балки улкан жанговар тажрибага эга бўлган, яхши жиҳозланган профессионаллар отрядларидир. Замонавий қурол-яроғ, тунги кўриш мосламалари, артиллерия оловини лазерли бошқариш тизимлари ва енгил миномётларга ўн миллионлаб доллар сармоя тикилган. Хориждан ҳарбий инструкторлар ёлланади. Толиблар Афғонистон ҳудудида мунтазам равишда машғулотлар ўтказиш учун камида 16 та махсус ихтисослашган ўқув базаларига эга.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2020
Колумнистлар
Афғон қозони қайнамоқда: Америкаликлар кетмоқда, толибон қуролланмоқда
Бугунги кунда жангарилар дрон ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйган. Ҳаракат оғир зирҳли техника ва штурм авиацияси томонидан қўллаб-қувватланадиган мунтазам бўлинмаларга қарши мураккаб операцияларни амалга оширишга қодир. Бошқарув вертикали, марказлаштирилган ҳарбий раҳбарият, офицер кадрлар ва техник мутахассисларни тайёрлаш тизими ва ягона логистика яратилган.
НАТО разведкаси шундай таъкидлаган: "Стратегия ва тактика таҳлили, пухта режалаштириш ва такомиллаштириш, яъни яхши ташкил этилган штаб иши "Толибон"да одатий ва кенг тус олган ҳолатга айланди". Бу профессионал армия. Июн-июл ойларида кўплаб уездлар жанглар натижасида эмас, балки музокаралардан сўнг толиблар қўлига ўтгани бежиздан эмас - ҳукумат кучлари жанг қилишни шунчаки хоҳламайдилар. Шошилинчда Баграм авиабазасида 30 та танк, 50 та зирҳли техника ва 800 дан ортиқ бошқа транспорт воситаларини ташлаб кетган америкаликлар сингари.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Лавров Афғонистонга қўшин киритилиши ҳақида баёнот қилди
Обрўли немис нашри бўлган Die Zeit дан иқтибос: "Афғонистонда уруш бошланганидан 20 йил ўтиб АҚШ бошчилигидаги Ғарб таслим бўлди". Аммо Афғонистон тарихи шу ерда якун топмайди. Ғалаба ҳамиша янги жасоратларга илҳомлантиради. Толиблар айнан қаерда тўхташади, ҳеч кимга маълум эмас. "Ислом амирлиги" экспансияси учун шимолий йўналиш анча қулай бўлиши мумкин. "Толибон"* етакчилари "имкониятлар йўлаги"ни аниқлаштириб, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбариятига ташқи сиёсий маслаҳатларни беришга ҳаракат қилишмоқда, Жанубий Кавказдаги арман-озарбайжон можаросида ўзларининг шахсий позицияларини белгилашмоқда. Вақт ўтиб "Толибон"* Ўзбекистон, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ўзининг анчагина тарафдорларини топиши мумкин.
Агар 1990-йилларнинг иккинчи ярмида толибларни Афғонистон шимолида этник ўзбек Рашид Дўстум ва этник тожик Аҳмад Шоҳ Масуднинг бўлинмалари тўхтатган бўлса (албатта Тошкент ва Душанбе кўмаги билан), энди эса халқни бирлаштирадиган етакчилар ва шахслар йўқ (Дўстум ёш эмас, яраланган ва чет элда даволанмоқда). КХШТ мамлакатлари, Эрон, Покистон ва Хитой экспертлари томонидан урушнинг радикал сценарийлари таҳлил қилинмоқда.
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2020
Аналитика
Қобул толиблар исканжасида: Афғонистон МОда қандай қилиб "таянч нуқта"ни топа олади
Аммо Қандаҳорга қайтамиз. Расмий версияга кўра, бу ерда 1994 йилда собиқ мужоҳид мулла Муҳаммад Умар радикал кайфиятдаги исломий талабаларнинг кичик бир гуруҳи - "Аллоҳнинг шогирдлари" ни тўплаб, уларни Исломни тозалаш ва мамлакатда худога ёқадиган ҳокимиятни ўрнатиш йўлида жангга киришишга чорлайди. Икки йил ўтиб, толиблар Қобулни эгаллади. Кўплаб экспертлар "мужоҳидларга қарши" ҳаракатнинг бунчалик тез "кўтарилишида" Покистон махсус хизматларининг қўли бор деб билишади. Кейинчалик ҳам Покистон ҳукумати ўнлаб йиллар давомида толибларни қурол билан таъминлаган бўлса, маблағни - Саудия Арабистони бериб турди. Албатта, уларнинг ўз манфаати бор эди - Афғонистонни заифлаштириш, ўз таъсирини кучайтириш ва Марказий Осиёдаги постсовет мамлакатлардан тушадиган дивидендларни ошириш.
Бугунги кунда стратегик ва сиёсий қарорларни "Толибон"*нинг 18 кишидан иборат (вазирлар, дипломатлар, губернаторлар, ҳарбий қўмондонлар ва диний раҳбарлар) маслаҳат кенгаши қабул қилади. Ҳарбий, маданий, молиявий, маърифий комиссиялар, шунингдек разведка комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва судлар комиссияси тактика ва амалга ошириш учун масъулдир. 2021-йил намунасидаги "Толибон"* ҳаракатининг ноаниқ ва шу билан бирга эҳтимолий ташқи назорати Афғонистондаги можаронинг олдиндан айтиб бўлмайдиганлик даражасини янада кучайтиради.
* – Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала