Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Жапаров Қирғизистоннинг Афғонистон бўйича позициясини билдирди

© Sputnik / Александр Астафьев / Фотобанкка ўтишПрезидент Киргизии Садыр Жапаров
Президент Киргизии Садыр Жапаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Жапаров минтақада теократик давлат тузилиши шубҳасиз КХШТга аъзо мамлакатлардаги ҳозирги вазиятга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлат раҳбарлари саммитида мамлакатнинг Афғонистондаги вазиятга оид позициясини маълум қилди.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши Душанбе шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Президент Казахстана Касым-Жомарт Токаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Дунёда
Қозоғистон Афғонистоннинг янги ҳукумати билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга тайёр
Жапаров минтақада теократик давлат тузилиши шубҳасиз ташкилотга аъзо мамлакатлардаги ҳозирги вазиятга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Шу билан бирга у қирғиз томони Афғонистон билан дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва унинг ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканини урғулади.
Жапаров Афғонистоннинг янги ҳукумати вакиллари билан мамлакатдаги вазият тезроқ барқарорланиши учун турли масалалар юзасидан мумкин бўлган ҳамкорлик вариантлари борасида мулоқот олиш бориш зарурлигини қайд этди.
“Биз Афғонистондаги вазиятни иложи борича тезроқ барқарорлашишига ва мамлакат халқига маъқул келадиган янги инклюзив давлат тузилмаси тузилишига умид қиламиз”, - деди Жапаров.

Афғонистондаги вазият

Толиблар бир ой аввал ҳукумат кучларига ҳужумни фаоллаштирдилар. Улар 15 август куни Кобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугагани эълон қилдилар. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғин-баротни олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этганини билдирди. 31 августга ўтар кечаси Америка ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлигига нуқта қўйди.
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Сиёсат
Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди - ТИВ
Олтинчи сентябр куни толиблар Афғонистоннинг 34 вилоятидан энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтганини эълон қилди. Кўп ўтмай улар Афғонистон муваққат ҳукуматининг янги таркиби эълон қилишди.
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Дунёда
Раҳмон дунё ҳамжамиятининг Афғонистон муаммоларига бўлган бепарволигини танқид қилди
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader