Дунёда

Жапаров Қирғизистондаги октябрь воқеаларига нима сабаб бўлганини айтди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПрезидент Киргизии Садыр Жапаров
Президент Киргизии Садыр Жапаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Садир Жапаровнинг фикрича, 2020 йилнинг октябрь ойида республикада ҳокимият алмашишига олдинги парламент-президент бошқарув шакли сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2020 йилнинг октябрь ойида республикада рўй берган қўзғолонларга нима сабаб бўлганини айтди.

“Бундай воқеаларга 2010 йилги Қирғизистон Республикаси Конституцияси таҳриридаги бошқарувнинг давлат манфаатларига жавоб бермайдиган парламент-президентлик шаклига ўтишидаги ўзгаришлар сабаб бўлди, десам адашмайман. Конституция 2010 йил пропорционал сайлов тизимини жорий этди ва афсуски, сайловлар ёпиқ рўйхатда ўтказила бошланди. Бу тизим сиёсий коррупция учун қулай муҳит яратди. Сиёсий партиялар раҳбари рўйхатдаги ўринларни сотди, натижада овозларни сотиб олиш жараёни янада кучайди”, - деди Жапаров октябрь воқеалари муносабати билан халққа йўллаган мурожаатида.

Жапаров бундай ижтимоий-сиёсий уйғунликни “порахўрлик сиёсати” деб атаган ва бу ҳукумат тузиш ҳуқуқига эга бўлган парламентга ҳам тарқалганини таъкидлаган. Шу сабабли ижро этувчи ҳокимият “мустақил ҳаракат қила олмади”.
“Қирғизистонда 2020 йилги сайловлар жиддий қонунбузарликлар билан кечди ва бу жараённинг адолатсизлиги сайловчиларнинг норозилигига олиб келди. Оқибатда овоз бериш натижаларини бекор қилиш талаб қилинди, аммо бу ўз вақтида бажарилмади. Бундан ғазабланган аҳолининг кенг қатлами амалдаги ҳукуматни ағдаришга мажбур бўлди”, — деб ҳисоблайди Қирғизистоннинг амалдаги етакчиси.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2021
Сиёсат
Жапаров Марказий Осиёда хавфсизлик белбоғини яратишни таклиф қилди
Бишкекдаги тартибсизликлар 2020 йил 5 октябрда парламент сайловлари натижаси эълон қилинганидан кейин бошланган эди. Митингга тўпланган бир қатор сиёсий кучларнинг тарафдорлари овоз беришдан олдин айрим партиялар сайловчиларни пул эвазига ўзига оғдириб олишгани айтишган. Кейинроқ сайлов натижаси бекор қилинди ва намойишчилар босими остида президент Сооронбай Жээнбеков, бош вазир Кубатбек Боронов ва спикер Дастанбек Жумабеков истеъфога чиқишга мажбур бўлишди.
Бу воқеалардан сўнг мамлакатдаги ҳукумат тепасига амалга президент Садир Жапаров келди. Унинг ташаббуси билан мамлакат Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Референдумда овоз берувчиларнинг 79,3 фоизи президентнинг ваколатларини кенгайтирувчи конституциянинг янги таҳририни қўллаб-қувватлашди. Эндиликда президент кўплаб ваколатларга эга бўлган ва парламент ва ҳукуматнинг имкониятларини сезиларли чеклаб қўйган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала