Шарқий Европа зарба остида: американинг B61 ядровий бомбалари минтақани йўқ қилишга шай

© Фото : Dane WiedmanАмериканский истребитель F-35B
Американский истребитель F-35B  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Oбуна бўлиш
В61-12 илгарироқ F-16C қирувчиси билан интеграллаштирилган эди. Аммо конструкциянинг номукамаллиги бомба F-35га ўрнатилишига олиб келди. Шу туфайли F-35 қирувчилари серияли ишлаб чиқарилиши 2020 йилдан 2022 йилга қолдирилган эди.
Дунё етакчилиги мақомидан ва халқаро обрўдан маҳрум бўлаётган АҚШ, худдики чўкаётган одам хасга ёпишгандек, B61-12 термоядровий бомбасига ёпишмоқда. Гўё модернизация қилинган тактик ўқ -дориларнинг "европача ихтисослашуви" афғон авантюрасидан сўнг каловланиб турган иттифоқчилар ва шерикларнинг "ақлини киритиб қўядиган", Европада ҳарбий можаро юз берган тақдирда бу бомбанинг ўзи уларни йўқ қилмайдигандек.
Площадка открытого хранения обожженных боеприпасов с отравляющими веществами для последующей утилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Россия АҚШни кимёвий қуролларини йўқ қилишига даъват этди
Невада штатидаги АҚШ ҲҲКнинг махфий Тонопа полигонида 4 октябрь куни янги F -35А қирувчи-самолётларига ўрнатилган B61-12 (JTA)тактик ядровий бомбалари синовлари якунланди. Парвоз синовлари финал якунида бир жуфт "кўринмаслар" B61 макетларини ерга ташлади ва оммавий ишлаб чиқариш учун Пентагон томонидан ҳали тасдиқланмаган самолётга ядровий конструкция сертификати берилди.
Бундан буён, радарларда кўринадиган F-35A сезилмас тарзда (ички бўлимларда) "тактик ядровий қуролни душман ҳудудига етказиб беришга қодир" саналади. Бироқ, сертификатлангандан кейин ҳам F -35нинг ҳаммаси ҳам "ядровий" бўлмайди.
Илгарироқ В61-12 - F-16C қирувчи самолёти билан интеграллаштирилган эди, янгиланган ўқ-дорилар синови беш йилдан буён давом этмоқда. Қурилманинг номукаммаллиги бомбани F-35 қирувчи самолёти билан бирлаштирди. Америкаликлар бу қирувчини 2020 йилда оммавий ишлаб-чиқаришни бошлашни режалаштирган, аммо кейин бу режанинг амалга ошиши 2022 йилга қадар ортга сурилган эди.
В61-12 модификацияси Европа арсеналларида мавжуд бўлган американинг эскирган ядровий қуролларини алмаштиришга мўлжалланган. Очиқ манбаларда Германия, Италия, Бельгия, Голландия ва Туркияда В61 типидаги умумий қуввати 18 мегатоннага тенг бўлган 200 га яқин ядровий бомба сақланаётгани ҳақида хабарлар берилган эди - бу Хиросимадаги 900та портлашга тенгдир. АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари учун бу жуда муҳим маълумот.
Презентация нового военного самолета Checkmate на МАКС-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Шоҳ ва мот: Россия янги қирувчини намойиш қилди
1945 йилнинг ёзида америкаликлар Японияда биринчи маротаба 20 килотоннали бомбани қўллашган эди - Хиросимада ўшанда 200 мингга яқин инсон қурбон бўлган. Юзлаб B61-12 бомбалари эса ўн миллионлаб европаликларга ажал ваъда қилмоқда. Бу фонда Болтиқбўйи, Грузия ва Молдова ҳудуд жиҳатдан ихчам мамлакатлари халқлари йўқ бўлиб кетганини ҳеч ким пайқамайди ҳатто.
Кўриниб турибдики, Европада тиқиштирилаётган русофобия дунёга реал таҳдидларни мутлақо акс эттирмайди. Ахир айнан АҚШ чет ҳудудларда термоядровий "тийиб туриш"га интилмоқда, яъни "агрессив Россия" билан бир қаторда европалик иттифоқчиларни муқаррар йўқ қилишга тайёрланмоқда. Радиация ахир танлаб ўтирмайди, шундай экан, НАТОнинг Шарқий Европа мамлакатлари биринчилардан бўлиб "тозалаш олови"да қолишади.

Бир дона B61-12 – бу иккита Хиросима дегани

F-35 қирувчиси B61 сериядаги ядровий қурол синовларини якунлади, хўш буёғи нима бўлади? Эҳтимол, жанговар фойдаланиш бошланар.
Модернизация қилинган B61-12 термоядровий бомбаси снарядни бошқариш тизими билан бойитилди ва ўзгарувчан қуввати - 50 килотоннагача етказилди. У худди қанотли ракеталар сингари режалаштирувчи хусусиятга эга, ва "ускуналар ёрдамида" ташлаш нуқтасидан 30 км масофада нишонгача етиб боришга қодир. В61 В-2А стратегик бомбардимончилари қуроллари сафида туради ва у АҚШнинг бошқа давлатлар ҳудудида жойлаштирилган ягона тактик ядровий қуролидир.
Генеральный секретарь Организации Объединенных Наций (ООН) Антониу Гутерреш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
БМТ бош котиби: инсоният ядровий йўқ қилиниш хавфига яқин келиб қолган
B61 термоядровий бомбаси 1963 йилда ишлаб чиқилган. Жанговор заряднинг базавий варианти 170 килотонгача (ёки "саккизта Хиросима"). Туркум портлаш кучини созлаш имкониятига эга (қўйилган вазифага қараб), умуман, ҳар хил модификацияли 3000 дан ортиқ B61 бомбалари ишлаб чиқарилган. Охирги B61-11 серияси 1990 -йилларда хизматга топширилган, бошқа сериядаги бомбалардан 340 килотонагача бўлган сиғими ва портлатишдан олдин чуқурлашиш учун мосланган мустаҳкамланган корпусга эгалиги- 6 метргача бетонни тешишга қодирлиги билан ажралиб туради.
Яқинда Польша АҚШ билан 32 та F-35А Lightning II қирувчи самолётини (4,6 миллиард долларга) сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади, Польша бомбаларни 2024 йилда олади. Буюк Британия, Норвегия, Италия, Голландия ва Дания ҳаво кучлари аллақачон "кўринмас чақмоқ" дан фойдаланмоқда. Ҳатто нейтрал Швейтсария хам 36 та F-35 самолётини (5,5 миллиард долларга) сотиб олмоқчи.
НАТО Ҳарбий -ҳаво кучлари қўмондони генерал Тод Уолтерс 2030 йилга қадар Европада 450 та F-35 самолётларини жамлаш ҳақидаги режасини эълон қилди - асосан иттифоқчилар ҳисобидан. Кейин уларни Америка F61-12 ядровий бомбалари билан "бирлаштириш" ва душман томон йўналишни кўрсатишгина қолади ҳалос. АҚШнинг янгиланган термоядровий қуроллари дастлаб ва кейинги чорак асрда Европага қаратилган бўлиб, улар Россияни "ушлаб туриш"га ҳизмат қилади ва АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари Вашингтон томонидан ўз-ўзидан конструкциялаштирилган ҳодисаларнинг гаровига тушади.

Бемаънилик мантиғи

АҚШ НАТОни шарққа томон кенгайтириш сиёсатини давом эттирмоқда. Америкаликлар таъкидига кўра, Россия Арктикани тобора зиддиятли минтақага айлантириб, ўзининг Калининград, Болтиқбўйи, Қримда, Қора денгиздаги ҳудудларга кириш ва киришни блоклаш имкониятларини кучайтириб, НАТОнинг шарқий қаноти учун хавфни тобора оширмоқда.
Европада ҳамма ҳам Россия билан Арктика ёки Қрим учун урушда АҚШ манфаатлари учун қурбон бўлишни истамайди, бироқ "ишонтириш" технологияси жуда зўр йўлга қўйилган. Афғонистонда НАТО иттифоқчилари ва шериклари худди шу ишонтириш технологияси туфайли ҳозир бўлган ва Вашингтон хоҳишига кўра 20 йил давомида сабабсиз нарса учун жанг қилишган ва қурбон бўлишган, оқибатда бу мамлакатни қуруқ тарк этдилар. Эрксевар Францияда НАТОдан чиқиш масаласи яна бир бор кун тартибига чиқарилаётгани ҳам бежиздан эмас.
Военнослужащих американской национальной гвардии, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Хафа бўлди. НАТО блоки қудратли ҳарбий кучга эга бўлган аъзосидан айрилиши мумкин
4 октябрь куни АҚШ президенти Жозеф Байденнинг Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан учрашувида НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Афғонистондан кейин альянс ўз ресурсларини 30 нафар аъзо-давлатларни ҳимоя қилиш учун йўналтиришини айтди ва Россияга ушбу "уй" деворлари ташқарисидаги "энг тажовузкор" мамлакат, дея таъриф берди.
6 октябрь куни НАТОдан ўнта россиялик дипломатларнинг расмий тушунтиришларсиз чиқариб юборилиши қарама -қаршиликнинг янги босқичи бошланганидан далолат беради ва бу Европа хавфсизлиги учун салбий оқибатларни келтибир чиқариши муқаррар. Россия Мудофаа Вазирлиги АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Россия чегаралари яқинидаги ҳарбий фаоллиги ошиб бораётганини қайд этмоқда. Москва халқаро сиёсат соҳасида ва ҳарбий қурилиш амалиётида адекват ва тезкор жавоб қайтармоқда.
Европада кўзга ташланаётган "қўзилар сукунати" ва "мия ўлими" фонида Россия 7 октябрь куни БМТ Бош ассамблеясида АҚШни ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани бузганликда айблади - Россия АҚШни ядровий бўлмаган Европа давлатларида тарқатганликда, шунингдек, тактик ўқ-дорилар ва уларни етказиб бериш воситаларини модернизация қилишда, ҳамда НАТОнинг ноядровий аъзолари иштирокида "қўшма ядровий миссиялар" ўтказишда айблади.
Акции протеста в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Беларуснинг АҚШга “хавфи катта”: унга қарши санкциялар киритилади
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 6 октябрь куни Беларус Республикасида иккита ҲҲК ва Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари қўшма жанговар тайёргарлик марказлари ташкил этилишини эълон қилди. Яқин истиқболда Беларус Россия Федерацияси ва Беларус Республикасининг ягона ҳудудий ҳаво мудофааси тизимида доимий жанговар навбатчиликни ташкил қилиш учун Россиядан ўнлаб жанговар самолёт ва вертолётлар, ҳаводан ҳужумга қарши энг янги мудофаа тизимларини олади. Беларус ғарбида F-35 ни 400 км масофадан уриб тушира оладиган С-400 "Триумф" зенит-ракета мажмуалари пайдо бўлади. Энди, топингчи, Европада кенг кўламли ҳарбий можаро рўй берган тақдирда, B61-12 ядровий бомбалари ортилган самолётлар қаерга қулаши мумкин?
Россиянинг қурол -яроғ соҳасидаги технологик илгарилаб кетиши ва мудофаа қудратининг сезиларли даражада мустаҳкамланиши, Хитой иқтисодий салоҳиятининг ўсиши, афғон миссиясининг НАТО учун шармандали тарзда якунлаши - АҚШ стратегиясини ва америкапараст ҳарбий блокни тобора ҳароб ва бўрттирилган қилиб кўрсатмоқда.
Янгиликлар лентаси
0