БМТ Ўзбекистон орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатади

© Служба новостей ООНВ Узбекистане ждут первый борт ООН с помощью для Афганистана
В Узбекистане ждут первый борт ООН с помощью для Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Oбуна бўлиш
Гуманитар ёрдам ортилган учта самолётни дастлаб Ўзбекистонга юбориш режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича бошқармаси Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам жўнатади.
Гуманитар ёрдам ортилган учта самолётни дастлаб Ўзбекистонга юбориш режалаштирилмоқда. Кейин гуманитар юк Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори Шарифга етказилади.
Термизга самолётларнинг биринчиси октябрь ойининг ўрталарида келиши кутилмоқда. Гуманитар юкларда биринчи эҳтиёж маҳсулотлари етказилади.
БМТ бугунги кунда афғон оилаларининг атиги беш фоизи етарли миқдорда озиқ-овқат билан таъминлангани ҳақида огоҳлантирган.
Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2021
Афғонистон қарзларни тўлаш учун БМТдан 90 миллион доллар ёрдам сўради
Ўзбекистон мустақил равишда ҳам Афғонистонга ёрдам қўлини чўзмоқда. Сентябрь ўрталарида қўшни мамлакатга 1,3 минг тонналик инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бундан ташқари, республика Хитой, Покистон ва Ҳиндистон каби мамлакатлар билан афғон халқига ёрдам бериш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Афғонистонга озиқ-овқат ёрдамини кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини ташкил этган эди.
Янгиликлар лентаси
0