Ўзбекистон халқи муносиб раҳбарни танлаши тарафдоримиз – МДҲ Ижроия қўмитаси раиси

© Sputnik / Рамиз БахтияровИсполнительный секретарь Содружества Независимых Государств Сергей Лебедев
Исполнительный секретарь Содружества Независимых Государств Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Сергей Лебедев Ўзбекистонда сайлов тарғибот ишлари фаол ва ташкиллаштирилган ҳолда олиб борилаётганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистондаги президент сайлови нафақат мамлакат, балки бутун МДҲ учун жуда муҳим. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси— ижрочи котиби Сергей Лебедев маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, кузатувчилар Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида сайловнинг қандай ўтишини кузатмоқчи. Миссия вакиллари аллақачон айрим туманларда бўлиб, участкалардаги вазиятни ўрганган.
У Ўзбекистон қардош мамлакат эканини таъкидлади. Шу боис МДҲ мамлакатлари учун республикадаги сиёсий вазият қандай бораётгани барибир эмас.
“Биз ҳаммамиз сайловнинг юқори савияда ўтиб, Ўзбекистон халқи муносиб раҳбарни танлаши тарафдоримиз”, - деди Сергей Лебедев.
Лебедев Ўзбекистон Сайлов кодекси ҳар сайловларда такомиллашиб бораётганини қайд этди.
МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг таъкидлашича, узоқ хорижий мамлакатларда сайловни қандай ўтказиш кераклиги борасида сабоқ беришни жуда яхши кўришади. АҚШда бўлиб ўтган охирги сайлов улар бошқаларга дарс беришга ҳаққи йўқ эканини кўрсатган.
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2021
Тошкент шаҳридаги сайловчилар сони маълум бўлди
“Биз сайловни Ўзбекистонда ҳам, барча МДҲ мамлакатларида ҳам ўзимизнинг ички қонунчилигимизга биноан ўтказамиз. Улар аниқ бир мамлакат ва унинг аҳолиси манфаатларига жавоб беради”, - деди у.
Лебедев Ўзбекистонда сайлов тарғибот ишлари фаол ва ташкиллаштирилган ҳолда олиб борилаётганини урғулади. Сайлов участкалари ва коммиссия ишлари яхши йўлга қўйилганини қайд этди. Номзодлар эса сайловчилари билан учрашиб, ўз дастурлари билан таништиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимов, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров ҳамда Экологик партиядан Обломурадов Нарзулла Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинган.
Президентские выборы в Узбекистане — 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Инфографика
Президент сайлови: номзодлар нима таклиф қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала