Колумнистлар

Facebook устидан "салиб юриши" бошланмоқда. Ижтимоий тармоқни нима учун жазолашмоқчи

© Sputnik / Максим БлиновFacebook и Meta
Facebook и Meta  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2021
Facebook одамлар орасида нафрат уйғотиш, ёшлар руҳиятига салбий таъсир ўтказиш, наркотиклар ва одам савдосига қаршилик қилмасликда айбланмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Facebook собиқ ходими ижтимоий тармоқни урушлар ва этник тозалашлар, қул савдоси ва гиёҳвандликка ёрдам беришда айбламоқда. Фрэнсис Хауген Facebook томонидан жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш тасдиқловчи ҳужжатларни ОАВга тақдим этди. Ушбу иш АҚШ Сенатида кўриб чиқилмоқда.
Лекин бу ҳам IT-гигант сўнгги ой давомида тўқнаш келган муаммоларнинг барчаси эмас. Бир неча ҳафта олдин содир бўлган ижтимоий тармоқнинг 6 соатлик “қулаши” тизимнинг нақадар нозик эканини яққол намойиш қилди.
Устига устак, компания ходимлари Марк Цуккерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чанни меҳнат қонунчилигини бузиш ва ишқий тегажоғлиқ қилишда айблашмоқда. Хуллас эҳтимол келгуси йилнинг энг катта шов-шувига айланиши мумкин бўлган “Facebook иши” бошланди.
Иконка мессенджера WhatsApp на экране смартфона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Дунёда
Facebook, WhatsApp ва Instagram вақтинча ишламай қолди

Яширин хабарчи

“АҚШда Цуккербергга қарши салиб юриши бошланди” деб ёзмоқда бир неча АҚШ ОАВлари. Компанияга жиддий айбловлар унинг собиқ ходими Фрэнсис Хауген кўрсатмаларига асосланган бўлиб, ушбу иш ана мана судларда эмас Сенатда кўриб чиқилмоқда.
“Бошида мен Facebook инсонлар ҳаётини яхшилашига ишонлар эдим. Кейин эса ижтимоий тармоқ жамиятда тарқоқлик ва болаларга зарар етказишининг гувоҳи бўлдим”, - дейди Хауген.
Собиқ ходим бир неча бор болалар учун зарарли маълумотларни блоклайдиган алгоритмлар ишлаб чиққан, лекин бунинг самарали услуби топилмаган. Сабаб – компания раҳбарияти ушбу муаммога етарлича эътибор бермаганида.
“Ижтимоий тармоқ шпионаж хавфини инкор қилган, унинг учун учун миллий хавфсизлик масалалари сариқ чақага арзимайди”, - дейди Facebook собиқ ходими.
Френсис бир неча бор бу борада компания раҳбариятига мурожаат қилган, лекин унинг таклифларига эътибор қаратишмаган. Шунда ходим яширин тарзда компания ички ҳужжатларидан қонунбузарликлар ҳақида далил тўплай бошлаган. Кейинчалик эса уларни жамоатчиликка ошкор қилган. АҚШнинг 17та нашри ижтимоий тармоқ ўз фойдаланувчилари ёрдамида қандай пул ишлагани ҳақида материалларни чоп этган.
"Facebook иши" АҚШда катта можарога сабаб бўлди. Республикачилар даҳол демократларни айблашди, Трамп IT-гигантни жазоламоқчи бўлганда, демократлар уни асраб қолган эди-да.
Дастлаб Марк Цукерберг эса буларнинг барчасини туҳмат деб атаб, ички ҳужжатлар тарқаб кетиши 6 соатлик тармоқ қулаши билан бир вақтда содир бўлганига эътибор қаратди. Лекин кейинроқ тармоқ қулаши техник сабабга кўра, содир бўлгани маълум бўлди ва Цуккерберг ўз айбини тан олишига тўғри келди: Хауген аксарият айбловларда ҳақ эди, муаммолар дарҳақиқат бор ва ижтимоий тармоқ уларни узоқ вақт инкор этиб келган эди.

Ребрендинг

Ғарбда йирик компаниялар ўзлари айбдор бўлган бирор катта можародан сўнг дарҳол номини ўзгартиришга ўтади. Буни одатий амалиёт деса бўлади. Facebook ҳам ушбу шов-шувли “қовун туширишдан” сўнг биринчи қилган иши ребрендинг бўлди. Икки кун олдин Facebook ўз номини Meta деб ўзгартирганини эълон қилди.
"Бизнинг ижтимоий тармоқ бу – одамлар ишлайдиган, ўйнайдиган ва мулоқот қиладиган метакоинотдир ", — деб тушунтирди буни Цуккерберг.
Тезкорлик билан номини ўзгартириш АҚШ жамиятида ўз навбатида янги танқидларга сабаб бўлди. Компания можародан олдинг ребрендинг қилшни режалаштирганини айтса-да, муаммолар бу билан якун топмади.
Основатель Facebook М.Цукерберг.Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2021
Дунёда
Цукерберг Facebook компаниясининг номини ўзгартирди

Алгоритмлар ва одамлар

Одамлар орасида ўзаро нафрат уйғотиш - Facebookка қўйилаётган айбловлар орасида энг асосийси бўлди. Ижтимоий тармоқ - зўравонлик ва можароларни тарғиб қилган. Яъни тармоқ алгоритмлари шундай созланганки, фойдаланувчиларга биринчи навбатда зўравонлик ва можаролар тўғрисидаги хабарлар кўрсатилган.
"Оддий “лайк”лар ҳеч қандай кучга эга эмас. Одамларни ранжитувчи ва ғазаблантирувчи хабарлар эса - олға сурилади", —дейди Хауген.
Бундай хабарлар айниқса қуролли можаролар содир бўлаётган ҳудудларда кўп чоп этилган. Масалан Мъянмада 2018 йилнинг баҳорида роҳинжа мусулмонларига қарши этник тозалашлар ўтказилган. Уларни ўлдиришга даъватлар Facebook орқали тарқатилган.
Юз минглаб одамлар қони тўкилган, миллионлаб кишиларни ўз уйларини тарк этиб қочоққа айлантирган “араб баҳори” ҳам Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлар иштирокида бўлиб ўтган эди. Лекин Цукерберг керакли хулосалар чиқариб олмаган.
Компания вакиллари ўзини оқлаш мақсадида, Осиё ва Африка, Яқин Шарқда маҳаллий тиларни тушунувчи модераторлар етишмаслигини важ қилишмоқда. Чунки алгоритмлар ҳар доим ҳам хавфли контентни аниқлаш хусусиятига эга эмас.
Лекин, иккинчи томондан, хорижий тилларда ҳар қандай шубҳали сўзларни блоклаш тажрибаси ҳам – салбий оқибатларга олиб келди. Масалан араблар хусусий ёзишмаларда сиёсат ҳақида оддий гапларни айтса ҳам блокировка қилина бошланди.
Шунда Facebook дунёнинг барча мамлакатларига ҳам бир хил назар билан қарамаслиги маълум бўлиб қолди. Масалан, Хауген айтишига кўра, Facebook фойдаланувчилари орасида америкаликлар фақат 10%ни ташкил қилади, лекин компания барча ресурсларини инглиз тилида чоп этиладиган контентни модерация қилишга қаратган. Яъни Америка ёки Европа ҳақида гап кетганда – пул аяшмайди.
“Бошқа давлатларда эса Facebook кам пул ишлайди, шу сабабли ходим ёллаш учун стимул йўқ", — деб тушунтиради компания собиқ ходими.
 Бывший президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Дунёда
Ашраф Ғани Facebook᾽даги саҳифасига ҳужум уюштирилганини маълум қилди

Хавфсизлик ўрнида маркетнг

Яна бир муаммо – модераторлар одам савдоси ҳақидаги хабарларни ўчиришмайди. Бунга фақат ҳуқуқни сақлаш органлари ёкм махсус хизматлар аралашувидан сўнг эътибор қаратилади.
Яна бир сир – Facebookнинг ҳамма нарса мумкин бўлган - ВИП шахслар рўйхати бор. Булар шоу-бизес юлдузлари, машҳур спортчилар, акёрлар, сиёсатчилар. Уларинг саҳифаларини блоклаш компаниянинг ўзи учун зарарли, чунки у ерда реклама берувчилар кўп. Масалан, футболчи Неймар яланғоч қизлар суратларини жойлаганда, Facebook ҳеч қандай чора кўрмаган. Ваҳоланки, ўшанда модераторларга кўплаб арзлар келиб тушган эди.
Фейклар – бу алоҳида ҳикоя. Уларнинг ҳар бирини текшириш, аниқлаш билан ҳеч ким шуғулланмайди. Компания бунга жуда кам маблағ ажратади. Шу сабабли ҳам ижтимоий тармоқда ҳар қадамда шубҳали маълумотларни учратиш мумкин. Масалан – коронавирусга қарши вакциналар зарарли экани, одамлар вакцинадан ўлаётгаи ва вакцина ўрнига “махсус чип киритилаётгани” ва ҳо казо.
Кейинчалик ушбу маълумотларнинг 40 % - вакцинага қарши ҳаракат вакиллари томонидан жойланганни аниқланган.
2018-йилда эса Facebook Cambridge Analytica консалтинг компаниясига ўзининг 50 миллионов фойдаланувчилари маълумотларини сотгани, ундан ташқари ўз фойдаланувчилари маълумотларидан маркетин ва контекст рекламасида фойдалангани, ҳам яна бир қонунбузарликдир.
Шу ўринда 2016 йилда Трамп президентликка сайланиш вақтида Facebook – ҳақиқий фейклар уясига айланганини ва 2020 йилда унинг қайта сайланишига кескин қаршилик қилганини эсга олиш ўринли бўлади.
Бывший президент США Дональд Трамп во время выступления на съезде республиканцев Северной Каролины - Sputnik Ўзбекистон
Трамп ва Facebook

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг Twitterда - 88 миллион, Facebookда - 35 миллион, Instagramда - 25 миллион кузатувчиси бўлган. 2021 йил 6 январда сўнгги сайлов натижалариан норози бўлган Трамп тарафдорлари Оқ Уйга бостириб киришганидан сўнг Facebook ва бошқа IT-гигантлар Трампни бир умрга блоклаб ташлаган эди. Ўшанда Трамп "Facebook АҚШ президнтининг блоклаб Толибон* хабарларини чоп этмоқда" деган эди. Шундан сўнг Дональд Трамп "Truth" (Ҳақиқат) номли ўз ижтимоий тармоғини очишини ва 2024 йилда президентликка номзодини қайта қўйишини эълон қилган эди.

Лекин ижтимоий тармоқнинг энг катта хавфи – ёшларни манипуляция қилишдир. Ўсмирларга уларнинг руҳий ҳолатига ёмон таъсир қилувчи реклама ва видеолавҳалар чекланмасдан намойиш қилинмоқда. Хаугенни ҳам компания сирларини очишга ундаган асосий сабаб мана шу бўлган.
Собиқ ходим айтишига кўра, компания раҳбарияти буларнинг барчасидан хабардор, улар ҳатто айрим текшрувлар ўтказган, лекин ҳеч қандай чора кўрмаган.

Ўйин қоидалари

"Facebook иши" Россия учун ҳам долзарб. Масалан ўтган қишда ижтимоий тармоқнинг рус сегментида уч ой давомида наркокурьер вакансияси ҳақидаги эълон турган эди, - дейди сиёсий изланишлар маркази маслаҳатчиси Олег Шакиров. — Биз бир неча бор Facebook техник хизматига мурожаат қилдик, лекин улар ушбу “маълумот қонунчиликни бузмайди” деб жавоб беришди. Фақатгина “Роскомнадзор” аралашувидан сўнг постни ёпишди.
Аслида бу постни мутахассис эмас, рус аудиторияси учун ишлаб чиқилган қандайдир алгоритм текширган, деб хулоса қилади мутахассис.
Фойдаланувчиларнинг кўплаб даволаридан сўнг, Facebook қандайдир Текширув кенгаши тузган. Унинг вазхифаси контентни кузатиш ва фейкларни ўчириш. Компания буни мустақил орган деб айтаётган бўлса-да, аслида унинг қандай ишлаши номаълум, деб қўшимча қилди суҳбатдош.
Коммуникациялар бўйича мутахассис Всеволод Пуля “Facebook иши”ни қандайдир янгилик деб ҳисобламайди. Олдин ҳам компанияни шаффоф бўлмаган модерация механизмлари ва ёшларга салбий таъсир кўрсатишда кўп маротаба айблашган эди. Бу сафар бир неча аргументлар қўшилди, холос.
“Бунинг натижасида жиддий ўзгаришлар кутишнинг кераги йўқ. Бор бўлса – озроқ юзаки ўзгаришлар бўлиши мумкин. Лекин бизнес-модель сақланиб қолади. Ўтган йилда бутун дунё ижтимоий тармоқларнинг ҳақиқий кучини ўз кўзи билан кўрди. Улар бир кнопкани босишда Трампни барча тармоқлардан ўчириб ташлашди. Шундан сўнг айрим давлатлар ижтимоий тармоқларни назорат қилувчи янги қонунлар ишлаб чиқара бошлади. Бу иш ҳозир ҳам давом этмоқда”, - дейди Пуля.
АҚШ ва Канада Институтининг катта илмий ходими Павел Кошкин фикрига кўра, давлат ва ижтимоий тармоқлар орасда муаммолар қонун даражасида ҳал қилиниши керак.
Масалан, Трамп президентлик даврида ижтимоий тармоқларни назорат остига олмоқчи бўлган эди, лекин унинг ушбу таклифини “жиннилик ва қасос” деб қабул қилишди.
“Ҳозир бўлса Европа, АҚШ, Россия ва Осиё давлатлари IT-компаниялар учун қонун даражасида ўйин қоидаларини ишлаб чиқмоқда. Америка ҳам бир кун келиб ушбу йўлдан боришга мажбур бўлади”, - деб ишонч билдирди Кошкин.
Мутахасис фикрига кўра, давлатлар ва IT-гигантларо ўзаро келишиб олишлари керак. Чунки бундан буён соҳада тўпланиб қолган муаммоларни пайқамасикнинг иложи йўқ.
Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Россия
Москва суди Facebook, Twitter ва Telegramга яна жарима солди
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала