Ўзбекистон Марказий Осиё лидери бўладими - иқтисодчилар фикри

© пресс-служба президента УзбекистанаКомплекс Регистан в Самарканде
Комплекс Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2022
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишини башорат қилмоқда. 2022 йилда айнан нималар эвазига ўсиш кузатилади ва қандай қилиб республика ҳатто Хитойга хос бўлган ишлаб чиқаришга даъво қилиши мумкин – батафсил Sputnik мақоласида ўқинг.
Жаҳон банки “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон яқин икки йил ичида иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёнинг барча давлатларидан ўзиб кетади.
Прогнозга кўра, COVID-19 пандемиясининг давом этаётгани ва янги штаммларнинг тарқалиши фонида Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсишнинг умумий секинлашиши кутилса, Ўзбекистонга бу тенденция таъсир қилмайди. Жаҳон банки экспертлари башоратларига кўра, республика учун иқтисодий ўсиш 2022 йилда 5,6%ни, 2023 йилда эса 5,8%ни ташкил қилиши керак.
Sputnik мухбири айнан нималар эвазига Ўзбекистон минтақада етакчи бўлишини иқтисодиёт соҳаси мутахассисларидан сўради.

Иккинчи Хитой

Таниқли ўзбек иқтисодчиси Юлий Юсуповнинг фикрича, чиндан ҳам иқтисодиётда ўсиш кутилмоқда ва бу кўп жиҳатдан Ўзбекистондаги иқтисодий тўсиқларнинг олиб ташланиши билан боғлиқ.
"Бунинг ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ. Биз ҳақиқатан ҳам қўшниларимиздан тезроқ ўсишимиз керак, чунки 2016 йилдан кейин ривожланишга тўсқинлик қилаётган кўплаб тўсиқларни олиб ташлаганмиз. Бунга нақд пул муомаласи, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича чекловларни олиб ташлаш, экспорт ва импорт йўлидаги ҳамда бизнес юритишдаги маъмурий тўсиқларни бекор қилиш, камайтириш киради”, - дейди мутахассис.
Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ институти директори вазифасини бажарувчиси, Миллий тадқиқот университети (НИУ ВШЭ)Жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети профессори Алексей Маслов ҳам Жаҳон банки эълон қилган янги рақамларга изоҳ берди.
Келгуси 5 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини қандай ўзгаришлар кутмоқда
Унинг сўзларига кўра, 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли иқтисодиётда кескин ва жиддий пасайиш кузатилган. 2021 йилда эса Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига хос бўлган иқтисодиётнинг “сакраш”и кузатилди.
“Иқтисодиётнинг “сакраш”ини барқарор ўсиш билан адаштирмаслигимиз керак. Тенденцияларни кузатиш керак”, - дейди иқтисодчи.
Шунингдек, мутахассиснинг таъқидлашича, Ўзбекистон меҳнаткаш аҳолига эга улкан ҳудуд. Мамлакат оммавий товар ишлаб чиқаришни ўзи томон “тортиб олиши” мумкин. Бу Хитойнинг ҳозирги кунда юқори технологияли ишлаб чиқаришга ўтаётгани билан боғлиқ.
“Бу ерда Ўзбекистон арзон ва сифатли ишчи кучи билан яққол етакчилардан бири бўлиши мумкин”, деб ҳисоблайди эксперт.
Ўтган йилда ЯИМ 7,4%га ошди – президент
Алексей Маслов сўнгги пайтларда Ўзбекистонда инфратузилма фаол ривожланаётганини таъкидлаб ўтди. Республика нафақат ишлаб чиқариш, балки юк ташишни ҳам амалга оширмоқда.

Барқарорлик масаласи

РАНХиГС проректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Андрей Марголин Жаҳон банки прогнозини Ўзбекистондаги сиёсий барқарорлик билан боғламоқда. Унинг фикрича, сиёсий барқарор давлатгина иқтисодиётни сифатли ва жадал ривожлантира олади.
“Ўзбекистоннинг лидер бўлиши ҳақидаги прогнозлар ҳам шу нуқтаи назардан келиб чиққан. Қўшни давлатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда барқарор муҳит ва барқарор бизнес иқлими мавжуд бўлиб, бу инвесторлар учун жуда муҳим”, - дейди Марголин.
Профессорнинг сўзларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини мустаҳкамлашда Россия билан ҳамкорлик ҳам муҳим ўрин тутади.
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Буни икки давлат раҳбарларининг доимий алоқаларидан ҳам кузатиш мумкин. Бундан ташқари, йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бошланмоқда. Бу, айниқса, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги лойиҳаларнинг катализаторига айланган таълим соҳасида яққол кўзга ташланмоқда”, - дейди Марголин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида ВЭБ (Ташқи Иқтисодий Банк) ва “Ўзбекнефтгаз” ўртасида келишув имзоланган. Унга кўра, Россия маҳсулотларини “Ўзбекнефтгаз” ишлаб чиқариш қувватлари учун етказиб беришни молиялаштиришга 40 миллион евро миқдоридаги Россия кредити бўйича келишилган.
Бундан ташқари, аввалроқ Ўзбекистоннинг Олмалиқ кон-металлургия комбинати ВЭБдан, яъни Россия Федерациясидан 712 миллион евро кредит жалб қилган. Ушбу маблағлар мисни қайта ишлаш заводи қурилишига йўналтирилади.
2019-2021 йилларда Россиянинг “Метровагонмаш” компанияси Тошкент метрополитени учун 91,3 миллион евро миқдорида 60 та вагон етказиб берди. Лойиҳа 2022 йилда ҳам давом этади. Ўзбекистон Россиядан яна 56 та янги метро вагонларини харид қилиши кутилмоқда.

Нима учун Москва 2022 йилда асосий ҳамкорга айланади?

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик аҳамиятини Алексей Маслов ҳам таъкидлайди.
“Тошкент учун Москва савдо ва ижтимоий лойиҳаларда асосий ҳамкор ҳисобланади. Тарифсиз зоналар ва тўсиқларни ривожлантириш ўзбек товарларини Россия бозорига ва ундан ташқарига олиб чиқиш имкониятидир”, - дея хулоса қилади Маслов.
Яқинда Россиядан Ўзбекистонга яна бир “Агроэкспресс” поезди йўлга чиқади
2021 йил охирида Рязан вилояти тадбиркорларининг Тошкентга ташрифи ана шундай ҳамкорликка мисол бўла олади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти администрацияси раҳбари Дмитриев Козак билан учрашувидан кузатиладики, бу тенденция янада кучаяди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбариятининг Бошқирдистон Республикаси саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шелдяев бошчилигидаги делегацияси билан бугунги учрашуви ҳам буни тасдиқлайди.
Эслатиб ўтамиз, томонлар “ЭЛEКТР” дастурий мажмуасини биргаликда жорий қилишни муҳокама қилган. Бу коммунал тармоқларга технологик уланиш учун ариза бериш тартиб-қоидаларини рақамлаштириш лойиҳасидир. Шунингдек, россиялик инвесторлар Ўзбекистонда мини-ГЭСлар қурилишига сармоя киритади. 2030 йилгача умумий қуввати 200 МВт бўлган 24 та мини ГЭС ишга тушириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0