03:15 20 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Аналитика
Ҳавола олиш
850 0 0

"Шу соатларда коалиция қўшинлари Ироқни қуролсизлантириш, унинг халқини озод этиш ва дунёни ҳалокатли хавфдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий операцияни бошламоқда", — президент кичик-Жордж Буш айтган шу сўзлар билан АҚШ Ироққа бостириб кирган эди.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik, Софья Мельничук. "Экстремистлар бомбаларни портлатишда, тинч аҳолига ҳужум қилишда ва душманликни кучайтиришда давом этишмоқда", — Ироқдаги ҳарбий операция якуни ҳақида эълон қилар экан Барак Обама шундай дея огоҳлантирган эди. Коалиция мамлакатдаги миссиясини бажарди, уйга қайтиш вақти ҳам келди. Аммо ўша вақтдан буён ўн йил ўтган бўлса ҳам америкаликлар ҳамон Бағдоддан чиққан эмас. Вашингтоннинг Ироқ халқига ёрдами асоратлари ҳақида РИА Новости материалида ўқинг.

"Ёвузлик ўқи"даги тўлдириш

"Шу соатларда коалиция қўшинлари Ироқни қуролсизлантириш, унинг халқини озод этиш ва дунёни ҳалокатли хавфдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳарбий операцияни бошламоқда", — АҚШ президент кичик-Жордж Бушнинг худди шу сўзлари билан 2003 йилнинг 19 март санасида Ироққа бостириб кирган эди.

Орадан бир ярим соат ўтиб, Форс қўлтиғидаги денгизда жойлашган "Томагавкалар" илк нишонларни забт этди, коалиция эса Қувайт чегарасида ҳужумга киришди.

Қўшма Штатлар учун бу 2001 йилнинг 11 сентябридаги терактлардан сўнг халқаро терроризмга қарши уруш йўлида босилган яна бир қадам бўлди. "Ал-Қоида" жангарилари ўша куни уч мингга яқин одамларни ўлдирдилар. Жорж Буш ўз халқига айбдорлар албатта жазосини олади, дея ваъда берди. Афғонистондаги уруш "биринчи рақамли террорчи" Усама бин Лодиннинг қўлга олинишига олиб келмади. Аммо америкаликлар энди ўз нигоҳларини бошқа етакчига - Саддам Ҳусайнга қаратган эдилар. Улар разведка маълумотларига (кейинчалик ушбу маълумотлар ҳақиқатга мос эмаслиги аниқланган эди) таянган ҳолда, Саддам террорчиларни эрк берган, дея қатъий туриб олишганди.

Янги ироқ кампаниясига америка жамоатчилигини олдиндан тайёрлаб боришган. Жорж Буш илк бор 2002 йилнинг январида "ёвузлик ўқи"га яна бир ҳалқа келиб қўшилгани ҳақида тилга олган. Сентябрда БМТ Бош ассамблеяси трибунасидан туриб у: мабодоки Ҳусайн ўзини қуролсизлантирмас экан, уруш муқаррар, дея таҳдид қилди.

Конгресс тез орада Ироққа қарши куч ишлатишга рухсат берадиган резолюцияни президентга имзо чекиш учун киритди, сенат эса мудофаа ҳаражатларини 37,5 миллиард доллардан сўнгги ўн йиллик учун рекорд бўлган - 355,1 миллиард долларга етказишни.

2003 йилнинг январида Буш: АҚШ разведкаси далилларга эга, Саддам Ҳусайн оммавий қирғин қуроллари, хусусан, сибир куйдиргиси спораларини яшириб келмоқда, дея эълон қилди. Натижада, гарчи Ироқда 1980 йиллардан қолиб кетган, оммавий путур етказишга яроқсиз кимёвий қуролни аниқлаган бўлсаларда, бу "Ироқ озодлиги" операцияси учун расмий баҳона бўлиб хизмат қилди.

Тезликда бостириб кириш

Ироқ радиоси ҳужум кунида: "Ёвузлик билан келганлар, Худо, ватан ва инсоният душманлари, аҳмоқликка йўл қўйдилар ва бизнинг юртимиз ва халқимизга ҳужум қилдилар ", дея эълон қилди. Саддам Ҳусайн тез орада қочиб кетди ва кейинчалик аудиоёзув орқали халққа мурожаат қилди.

АҚШ ва Британия қўшинлари ироқникига қараганда анча кучли эди. Бир неча ҳафта ичида коалиция исканжаси натижасида Басра, Кербел, Киркук Мосул, 14 апрел куни эса — қочқин ироқ етакчисининг она шаҳри - Тикрит таслим бўлди. Операциянинг фаол фазасига 26 кун сарфланди, 2003 йилнинг 1 май санасида ҳаммаси якун топди. Узоқ муддатли оккупация ва Саддам Ҳусайн устидан ов бошланди.

Ҳусайнни орадан тўққиз ой вақт ўтиб - "Қизил тонг" миссияси давомида қўлга туширишди. Сочлари тўзғиган ва фикрлаш қобилияти бузилган Ҳусайнни Тикрит яқинидаги яширинган жойидан судраб чиқишаётгани тасвирланган кадрлар бутун дунёга тарқалди. Унинг ёнида ўқсизлантирилган ва кейинчалик Жорж Буш томонидан ўлжа сифатида сақлаб келинган тўппонча ва 750 минг доллар солинган чемодан топилган.

Орадан икки йил ўтиб, президентни осиш орқали ўлимга ҳукм қилдилар. Аммо уруш тугамади. Ироқ динлараро зўравонлик тўлқини остида қолди.

Зарарсифат ёрдам

"Ироқ — минтақанинг энг мураккаб ва ранг-баранг мамлакатларидан биридир. Америкаликлар конфессиялараро кўринишидаги кўплаб муаммоларнигина эмас, балки "маданий шаҳар" ва ироқ жамиятининг қабилалар қисми, саҳролар даражасидаги муаммоларни ҳам очиб ташладилар, — дея таъкидлайди Руслан Мамедов, халқаро ишлар бўйича Россия кенгаши дастурчи директори. — Бири иккинчисини устига қатлам бўлиб тушар ва ишламайдиган давлат таълими юзага келди, у АҚШ ҳужумидан сўнг улкан даражадаги, мустақил енгиб бўлмайдиган мураккабликлар билан тўқнаш келганди".

2004-йилдаги жимжитликдан сўнг Саддам Ҳусайн даврида ҳокимият тепасида бўлган сунний озчилик ва шия ҳамда қурдлар кўпчилиги ўртасида қарама-қаршилик янада кучайди.

Орадан бир йил ўтиб, 50 йил деганда биринчи марта, жангариларнинг ҳудуд бўйлаб снайперларни қўйиб чиқиш таҳдиди остида бўлса ҳам кўппартиявий парламент сайловлари бўлиб ўтди. Тўғри, суннийлар бу сайловларига бойкот эълон қилдилар. Аммо шунга қарамай, янги конституцияни тақдим этиши лозим бўлган ўтиш ҳукуматини шакллантиришга эришилди.

Жараён шиялар, қурдлар ва суннийлар ўртасидаги зиддиятлар туфайли тўхтаб қолди. Суннийларни мамлакатнинг федерал тузилмаси, "Баас" партиясининг йўқ қилингани ва бошқа ҳолатлар қониқтирмас эди, буларнинг барчаси шиялар ва қурдлар манфаатига кўпроқ хизмат қилиши урғуланарди. Аммо конституция барибир қабул қилинди ва янги парламент шакллантирилди. Буларнинг барчаси мамлакатни зўравонликдан асраб қололмади.

Анъанавий тарзда мамлакат элитасининг асосий қисмини ташкил қилувчи суннийлар, шу жумладан, Саддам Ҳусайн ҳам, ҳукуматни топширишни истамасди. "Янги сиёсий элита - умуман олганда, АҚШ томонидан қўйилган. Уларнинг оталари ва боболари 1958 йилгача, яъни монархия даврида муҳим лавозимларни эгаллашган. Жамоатчилик билан алоқаларга улар эга бўлишмаган", - дея тушунтиради Мамедов.

Қон тўкилишлар давом этар, тинч аҳоли нобуд бўларди, мамлакатдан қочарди. 2007-йилда Буш Ироққа яна 21,5 минг ҳарбийни юборди ва стратегияни қайта кўриб чиқди, янгиси "Катта тўлқин" номини олди. У конфессиялараро можарони сўндириши умид қилинган эди, аммо ҳеч қандай натижага эришилмади. Оқибатда Бағдоднинг ҳатто энг яхши қўриқланадиган тумани - "яшил зонаси" - хавфсиз мақомини йўқотди. Американча тартибга солиш самарадорлиги шубҳалантира бошлади.

Барак Обаманинг Оқ уйга келиши билан америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш қарори қабул қилинди. 2010 йилнинг ёзига келиб 90 минг нафар ҳарбийлар ватанга қайтарилди. Мамлакатда 50 мингга яқин қўшин қолганди. 31 август куни Обама миллатга мурожаат қилди ва АҚШ Ироқда ҳарбий операцияни тўлиқ тўхтатиши ҳақида маълум қилди.

Ҳайратлантирувчи натижа

АҚШ Ироқда қурмоқчи бўлган давлатчилик ва хавфсизлик институтлари, Руслан Мамедов сўзларига кўра, пучлигини намоён этди: "Ушбу тузилмалар на ташқи ва на ички таҳдидларга жавоб беришга тайёр эмасди. Америка кампанияси ва Ироқдаги сайловлар якун топгач, ўша пайтдаги Бош вазир Нури ал-Малик ҳокимиятни марказлаштириш бўйича кескин қадамларга боргани ажабланарли эмас, у номатлуб сиёсатчиларни қувғин қилиб, уларни террористик фаолиятда айблади. АҚШ кетиши билан уни ҳеч нарса тўхтата олмасди, натижада Ироқ жамиятининг аҳамиятли қисми, хусусан, суннийлар маргиналлаштирилди".

Аммо Вашингтоннинг асосий хатоси - америкаликларга радикал уюшмаларга қарши ёрдам беришда иштирок этган сунний кўнгилли аскарлари эди. "Ёш йигитлар шунчаки қўлида қурол билан уй-уйларига тарқалган эдилар. Бу гуруҳлар умумий хавфсизлик тизимига киритилмади, улар маошсиз қолишди, етакчилари таъқиб қилинарди", — дея санайди Мамедов. Суннийларнинг ушбу мураккаб ҳолати радикал ғоялар тарқалиб кетишига сабаб бўлди. "2014-йилда ҳамма шок ҳолатига тушган эди: "Ислом давлати"* мамлакат шимоли-ғарбини эгаллаб олди ва ироқ ҳукумати ярим ҳудуд устидан назоратни йўқотди", - дейди Мамедов.

Ироқ барибир ИД* устидан ғалаба қозонди, бу қайтарилган америкаликлар ҳисобига ҳам амалга ошган эди. Аммо АҚШ операциясини умумий қилиб, омадли, деб аташ - улкан муболаға бўлади, дея қайд этади эксперт.

Уруш вақтида қанча ироқликлар ҳалок бўлишгани ҳозиргача аниқ эмас. Америка ОАВлари маълумотига кўра — бу рақам 100дан 300 минггачани ташкил этади. БССТ таъкидига кўра, биринчи уч йилнинг ўзида 150 - 223 минг киши қурбон бўлган. Шунингдек, 700 минг деган баҳолар ҳам бор.

Америкаликлар йўқотиши анча паст бўлди - 4,5 мингга яқин ҳарбий ҳалок бўлди, 30 мингга яқини жароҳатланди. Ироқдаги урушда АҚШнинг бир ярим миллионга яқин фуқаролар қатнашди. Солиқ тўловчиларга бу бостириб кириш ветеранлар ва уларнинг оилаларига тўловларни ҳисобга олган ҳолда икки триллион долларга тушди.

Ўша миссия борасида АҚШда ягона фикрнинг ўзи йўқ, дея қайд этади ИМЭМО РАН шимолий америка тадқиқотлар дастури раҳбари Виктория Журавлева. "Оммавий қирғин қуроллари йўқлигига ва Ҳусайннинг "Ал-Қоида" билан алоқаси йўқлигига қарамай, Республика партияси позицияси якдил эди — бу 11 сентябр руҳида ниманидир ташкил қилмоқчи бўлган барчага руҳий таъсир ўтказиш жиҳатдан тўғри қарор эди. Ўч олиш кампанияси амалга ошди ҳисоб".

Шундай бўлсада, Ироқдаги операция ўтказилиши шарт бўлмаган ва ҳаддан зиёд дея қабул қилинади. Айниқса, Буш ушбу қарорни босим остида қабул қилгани ҳақида чоп этилган мемуарлар дунё юзини кўргач шу аён бўлди, дейди Журавлёва.

"Албатта, держава кайфиятини қўллаб-қувватловчилар ҳам бор: уларга кўра АҚШ ҳамиша етакчиликни тасдиқлаши керак", деб давом этади аёл. - Аммо "поствьетнам синдроми" кайфияти уларда етакчилик қилмоқди - фақатгина қисқа кампаниялар мувафаққиятли ҳисобланади. агар улар чўзилса ва АҚШ йўқотишларни бошдан кечирса, жамият бунга максимал салбий муносабатда бўлади".

барак Обама ва Дональд Трамп томонидан берилган ваъдаларга қарамай, америкаликлар Бағдодда қолмоқда. Ироқ Вашингтон учун муҳим. Бу мамлакат Америка-Эрон можароси асиридир. Оқ уй Ироқ эшигини очиқ қолдирмоқда.

*Россияда таъқиқланган террористик ташкилотлар.

Асосий мавзулар