16:13 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко

Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигининг янги йўналишлари кўриб чиқилди

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
120 0 0

Мирзиёев Пекин шаҳрида Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Беларусь президентининг Ўзбекистонга ўтган йилги расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очгани, уларни сифат жиҳатидан янада юқори даражага олиб чиққани ва амалий мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, учрашувда илгари эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил кўриб чиқилган. Президентлар икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми жадал ортаётганини мамнуният билан қайд этганлар.

Беларуснинг "Амкодор", "МАЗ", "МТЗ" ва бошқа етакчи компаниялари билан биргаликда саноатнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, учрашувда ўзаро савдони кенгайтириш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, таълим, маданият ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.  

Учрашув якунида икки давлат раҳбари шерикликнинг янги йўналишларини самарали ривожлантириш мақсадида турли даражадаги мулоқотни фаол давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумидаги иштироки доирасида Huawei компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар