Иқтисод

Saxo Bank 2022 йил учун “даҳшатли” башоратларни эълон қилди

© Sputnik / Владимир ТрефиловДенежные купюры США.
Денежные купюры США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2021
Saxo Bank 2022 йил учун “даҳшатли прогноз”ни эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Дания Saxo Bank келгуси йилда дунёни қандай муҳим воқеалар кутаётгани ҳақида маълумот берди.
Ванга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Жамият
Ванга ва Нострадамус 2022 йилга нималарни башорат қилган
Компания ҳар йили "ҳайратланарли прогнозлар"ни эълон қилади. Асосан, улар бир қатор кутилмаган ва кам баҳоланган воқеалар билан боғлиқ бўлиб, бунинг натижасида молиявий бозорлар жуда кучли "зарба тўлқини"га учраши мумкин. Бу банкнинг расмий бозор прогнози эмас, балки инвесторлар учун эҳтимолий таҳдидлар ҳақида огоҳлантириш.

АҚШ учун муаммолар

Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, АҚШ келаси йили кучли зарбаларни бошидан кечиради. 2020 йилги президентлик сайловлари кўплаб америкаликларни қўрқитиб юборди, чунки Дональд Трамп дастлаб мағлубиятни тан олишдан бош тортди. Бу кўплаб норозилик намойишлари ва ҳатто натижаларнинг расмий эълон қилишга тўсқинлик қилишга олиб келди.
Шу сабабли, келаси йил сенат ва вакиллар палатасига сайловлардан кейин вазият жиддий тус олиши хавфи бор.
“Томонлардан бири ёки иккаласи овоз беришни тасдиқлашга қарши чиқса, натижада янги конгресс режалаштирилган биринчи куни – 2023 йил 3 январда тузилмайди ва йиғилиш ўтказилмайди... 2023 йил бошида катта конституциявий инқироз юз бериши мумкин", дейилган прогнозда.
 Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2021
Россия
Путин Россия нима сабабдан доллардан воз кечишга мажбур бўлаётганини айтди
Бундан ташқари, 2022 йил охирига келиб, даромади паст бўлган америкаликлар ярмининг маоши 15 %га ошади. Бир томондан пандемия фонида шаклланган кадрлар тақчиллиги, бошқа томондан компанияларнинг танқис бозорда мотивацияланган ва малакали ходимларни топишга таъсир қилади.
Натижада бу инфляцияни янада кучайтиради: 2023 йил бошига келиб, у Иккинчи Жаҳон Урушидан бери биринчи марта йиллик 15% дан ошади. Федерал захира тизими "тинчлантириш учун" пул-кредит сиёсатини кучайтиришга ҳаракат қилади, аммо қадамлар жуда кеч бўлади, дейди экспертлар.
АҚШ Меҳнат департаменти маълумотларига кўра, 2021 йил октябр ойида инфляция йиллик ҳисобда 6,2 %ни ташкил этди - бу сўнгги 30 йилдаги энг юқори кўрсаткич.
Иқтисодий тикланиш, Конгресс ва Федерал резерв тизими молиялаштириши ва таъминот занжири узилишлари фонида кескин ўсди. Федерал резерв тизими раҳбари Жером Пауэлл ноябр ойида инфляцияни "вақтинчалик" дейишни тўхтатиш вақти келганини тан олишга чорлади.

Янги совуқ уруш

Гипертовушли қуроллар фонида анъанавий ва ҳатто ядровий ҳарбий техника эски бўлиб қолади, 2022 йилда Россия, АҚШ, Хитой, Европа Иттифоқи ва Ҳиндистонни ўз ичига олган йирик қуролланиш пойгаси бошланиши мумкин, дейди банк экспертлари.
Сухопутная фаза российско-китайских учений Морское взаимодействие - 2017, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2021
Колумнистлар
Россия ва Хитойнинг ҳарбий ҳамкорлиги Марказий Осиё учун нима келтиради
Прогноз муаллифларининг фикрига кўра, 2022 йилда "молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқадиган бўлсак" айнан гипертовуш ва космос АҚШ ва Хитой ўртасидаги чуқурлашиб бораётган рақобатнинг янги босқичи - иккаласи ҳам иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан "юраги" бўлади. Қуролланиш пойгасига бошқа йирик державалар ҳам қўшилади.

Тиббиёт соҳасидаги инқилоб

Олимлар 2022 йилда биотиббиёт соҳасида катта ютуққа эришадилар, бу эса умр кўриш давомийлигини 25 йилга узайтиради, бироқ бу кенг кўламли экологик ва молиявий инқирозларга олиб келиши мумкин, деган фикрда Saxo Bank таҳлилчилари.
Янги восита қаришни секинлаштириши ва ҳатто қариган ҳужайраларни ёшартириши мумкин, шунинг учун келажакда 80 ёшдаги кишилар яна "50 ёшли" бўлиб қолади, деган прогноз бермоқда мутахассислар.

Facebook ва Spotify қулаши

Saxo Bank Facebook дуч келган муаммолари вақт ўтиши билан янада ёмонлашишини башорат қилди.
Facebook и Meta  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2021
Колумнистлар
Facebook устидан "салиб юриши" бошланмоқда. Ижтимоий тармоқни нима учун жазолашмоқчи
Таҳлилчилар таъкидлашича, сўнгги йилларда ёш авлод ижтимоий тармоқни тарк этди: агар 2012 йилда ўсмирларнинг 94 % у ерда аккаунтга эга бўлган бўлса, бугунги кунда - атиги 27 % қолди. Шу билан бирга, ўсмирлар аллақачон TikTokда Facebook — Instagramнинг энг ёш активи - икки-уч баравар кўпроқ вақт сарфлашади.
"2022 йилда инвесторлар Meta ўзининг ёш авлодини ва шу сабабли компаниянинг келажакдаги салоҳияти ва рентабеллигини тезда йўқотаётганини тушунишади", дейилган прогнозда. Вазиятни тўғрилаш учун Meta Snapchat ёки TikTok ни сотиб олишга ҳаракат қилади ва "қўрқинчли Мета коинот яратиш" учун миллиардлаб доллар сармоя киритади. "Улар бор кучлари билан режани амалга оширишга ҳаракат қиладилар, чунки ёш авлод платформани тобора тезроқ тарк этади", деб тахмин қилмоқда экспертлар.
Spotifyда 2021 йилда инвесторлар орасида кенг оммалашган ноаниқ токен ёки NFTлар технологияси туфайли муаммолар бўлиши мумкин. У ўз даромадларини стрим хизматлари билан баҳам кўришга мажбур бўлган мусиқачилар орасида машҳур бўлиши мумкин. Блокчейн-шартномалари ушбу ҳаволани занжирдан олиб ташлайди.

Яшил инқилобдан воз кечиш

Банк 2022 йилда жаҳон ҳамжамияти энергия таъминотидаги инқилобни кейинга суришга мажбур бўлади, деб ҳисоблайди.
Белый дом. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Дунёда
АҚШ иқлим бўйича саммитни чақирмоқда - таклиф этилган давлатлар "лаббай" деб жавоб берди
"Хўжалик нархларининг кўтарилишидан келиб чиқадиган инфляция таҳдиди ва яшил энергияга ўтишнинг муддатлари туфайли “иқтисодий локомотив”нинг қулаши хавфини билган сиёсатчилар иқлимни нормаллаштириш бўйича мақсадларидан воз кечишади", - дейилган прогнозда. Ишлаб чиқарувчиларни "ўртача нархларда етарли таъминот билан таъминлаш" мақсадида нефт қазиб олиш учун 5 йилга ва табиий газ учун 10 йилга "инвестицион бюрократия"ни юмшатиши керак бўлади.
Халқаро энергетика агентлигининг маълумотларига кўра, 2050 йилга келиб атроф муҳитга зарарли моддаларни чиқаришни тоза, нолга тенг даражага эришиш бўйича мақсадида нефт ва табиий газ истеъмолини 29% ва 2030 йилга бориб 10%га, кейин эса яна кескин пасайишни талаб қилади. Ишлаб чиқувчилар аллақачон ишлаб чиқариш ва қидирувни қисқартиришни бошладилар, аммо энергия нархи кўтарилди. Улар билан бирга ўтиш учун зарур бўлган саноат металларининг нархи ҳам кўтарилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала