Колумнистлар

Россияга қарши санкциялар Европа иқтисодиётини қулатмоқда

© REUTERS / Andrew BoyersПовышенные цены на топливо на заправочной станции в Лонг-Страттоне, Великобритания
Повышенные цены на топливо на заправочной станции в Лонг-Страттоне, Великобритания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғарб матбуоти иқтисодиётимиз учун ўта оғир кунларни башорат қилиб Россияга қарши жорий қилинган санкцияларни иштиёқ билан санамоқда.
Баъзи нашрлар мамлакатни кафолатланган дефолт кутаётгани борасида ҳам келишиб олишган. Россиянинг қулаши ҳақидаги орзуларига тобора чуқурроқ кириб бораётган хорижий нашрлар негадир ўзининг молия ва саноат тизими ҳолатини чуқур таҳлил қилиш масаласи билан бошини оғритмаяпти. У ерда эса таҳлил учун арзирли масалалар етарлича.
Ўтган пайшанба куни Майтингенедаги немис Lech-Stahlwerk пўлат заводи, шунингдек, Испаниянинг Portland Valderrivas Cementosцемент заводи ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатганини маълум қилди. Бутун Бавариядаги ягона пўлат заводининг мингдан ортиқ ходимлари ҳам ва уларнинг цемент заводларидаги испаниялик ҳамкасблари ҳам муддатсиз таътилга жўнатилган. Компаниялар раҳбарияти электр энергия нархи саноат истеъмолчиларига бир мегаватт учун икки юз евродан пастга тушмагунча заводлар ишлаб чиқаришни қайта тиклай олмаслигини расмий равишда ҳукуматга маълум қилган.
Куннинг янгиликлари шу билан тугагани йўқ, чунки Германиянинг Delkeskamp Packagingwerke қоғоз фабрикаси ҳам ишни давом эттира олмаслиги ҳақида хабар берди. Фабрика эгалари, иложи борича тезроқ электр энергиясини нормал етказиб беришни тиклаш ва саноат истеъмолчилари учун нарх сиёсатини қайта кўриб чиқишни сўраб федерал ҳукуматга мактуб йўллаган.
Бир неча кун олдин, қишлоқ хўжалиги ўғитларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи етакчи бўлган Норвегиянинг Yara компанияси берган баёнотга кўра, табиий газнинг рекорд даражадаги юқори нархлари занжир бўйлаб электр энергияси учун тенг рекорд нархларга олиб келади. Компаниянинг Италия ва Франциядаги иккита асосий корхонаси ишлаб чиқаришни 40 фоизгача қисқартирмоқда. Италиянинг Феррара ва Франциянинг Гавр шаҳарларида жойлашган заводлар ҳар йили бир миллион тоннадан ортиқ аммиак ва тўққиз юз минг тоннага яқин карбамид ишлаб чиқаради. Улар агросаноат соҳасида ўғит сифатида ишлатилади. Муаммонинг жиддийлигини англаш учун шуни ёдда тутиш керакки, худди шу Yara ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида чидаб бўлмас энергия нархлари туфайли ишлаб чиқариш суръати ва кўламини қирқ фоизга қисқартирган эди. Аслида, гап ҳозир ишлаб чиқаришнинг тўлиқ тўхтаб қолиш эҳтимоли ҳақида кетмоқда - Европа бозорлари эса огоҳлантириш бўйича муносабат билдирган - ва ўғитларнинг ҳам ҳам, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни биринчи навбатда ғалла нархи юқориламоқда.
Ўтган ҳафта Италиянинг Trasportounito юк ташиш ассоциацияси юк ташувчиларнинг муддатсиз иш ташлаганини эълон қилди. Сабаб эса, тахмин қилганингиздек, Россияга қарши бошланган санкциялар уруши билан бевосита боғлиқ. Италияда бензин ва дизелнинг нархи бир литр учун икки евродан ошиб кетди. Бу эса автомобил юк ташиш рентабеллигини жуда катта савол остига қўяди. Транспорт компаниялари эгалари олдида оддий танлов турибди: ёки зарарига бўлса ҳам ишлаш ёки товар ташиш учун нархларни кескин ошириш. Бу эса буюртмалар сонининг кескин камайишига олиб келади. Қийин аҳвол.
Пандемия сабаб энергия инқирозининг биринчи тўлқинидан зўрға чиқиб кетган Европа мамлакатларига ҳақиқий бўрон яқинлашмоқда. Бўрондан эса ҳамма ҳам омон қола олмайди. Бу шунчаки гап ёки муболаға эмас.
9 март куни Европа Комиссиясига Европа саноатининг барча асосий тармоқлари вакиллари томонидан имзоланган жамоавий хат юборилган. Европа пўлат ассоциацияси (EUROFER), Европа цемент ассоциацияси (CEMBUREAU), Европа керамика саноати ассоциацияси (Cerame-Unie), Европа ферроқотишма ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (EUROALLIAGES), Европа рангли металлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (EUROMETAUX), Европа металл ва Минерал қазиб олиш ассоциацияси (EUROMINES), Европа керамзит ассосиацияси (EXCA) ва Европа шиша саноати бирлашмаси (Glass Alliance Europe) Брюсселдан энергия бозорини барқарорлаштиришда зудлик билан чоралар кўришни талаб қилмоқда.
Саноатчиларнинг огоҳлантиришича, агар Еврокомиссия электр энергияси нархининг ошишини тўхтатмаса, бу Европа саноатининг бутунлай қулашига ва натижада иқтисодий таназзулга олиб келиши мумкин. Эътиборлиси, мактубда муқобил манбалар алоҳида тилга олинган. Йирик бизнес вакиллари, эҳтиросларга берилган Ғарб журналистлари ва экофаоллардан фарқли ўлароқ, қайта тикланадиган энергия манбаларини ишончли энергия манбалари деб ҳисобламайдилар ва ҳукуматдан табиий газ, нефть ва кўмир қандай ва қай даражада сотиб олиниши, шу жумладан, Россиядан етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳақида тўлиқ тушунтириш беришни сўрашмоқда
Яна бир бор такрорлаймиз, бу ерда фантазияларимиз эмас, балки статистик рақамлар келтирилган.
Британия матбуоти апрел ойидаги нефт фючерслари нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йигирма бараварга ошганини хабар қилмоқда. Украина ҳудудида махсус операция бошлангани ва Россияга қарши санкциялар бошланганидан бери Европа биржаларида табиий газ нархи 79 фоизга ошди. Брент нефтининг бир баррели 140 доллардан сотилмоқда, яъни бор-йўғи икки ҳафта ичида бир баррели ўн фоизга қимматлашди ва бу 2008 йилдаги тарихий рекордга яқинлашди. Ўшанда бир баррел 147 доллар қийматда эди. Агар бирламчи манбалар қимматлашса, электр энергиясининг нархи ҳам ўзгармаслиги мантиқан тўғри. Буюк Британияда ўтган ҳафтада бир мегаватт-соат нархи 345, Германияда эса 220 евродан ошди.
Нархларнинг осмонга бўй чўзаётгани фонида Европа етакчилари Россияга қарши чиқишлар даражасини кескин камайтирди. Масалан, Олаф Шольц Европа Москвага қарши янги санкциялар жорий этиш учун барча имкониятларини ишга солганини айтиб ўтди. Борис Жонсон эса ҳатто Россия ва халқининг буюклигига ҳеч ким шубҳа қилмаганини тан олди.
Айтганча, Британияга нисбатан битта жуда қизиқ факт бор.
Британиянинг Daily Mail нашрининг ёзишича, Украина махсус операцияси бошланишидан роппа-роса бир ой аввал Буюк Британия Россиядан энергия сотиб олишга 2,6 миллиард фунт стерлинг сарфлаб, ўзига хос тарихий рекорд ўрнатган. 911,5 миллион фунт стерлингга катта ҳажмдаги бензин ва дизель, яна 32 миллион фунт стерлингда энергетик кўмир, металлургия кокси ва кўмир брикетлари, 590,4 миллион фунт стерлингда хом нефть ва 289,1 миллион фунт стерлингга Россия табиий гази сотиб қолинган.
Биз Британиянинг Россия мудофаа вазирлигида ўз маълумот манбалари бор ёки йўқлигини билмаймиз. Бироқ Лондоннинг Россия билан кўп асрлик дўстона бўлмаган позицияни эгаллаганига қарамай ундан фавқулодда ва рекорд даражада энергия ресурсларини сотиб олиши шубҳали кўринади. Бироқ, кўриб турганимиздек, на Буюк Британияга ва на бирорта Европа мамлакатларига хавфсизлик ресурси ёстиғи ёрдам бермади. Россияни жазолаш учун Ғарб давлатлари иттифоқи, ўз саноати ва иқтисодиётини тўлик нокаутга учратмаган бўлсада, бироқ уни чуқур нокдаунга тушириб қўйди.

Мавзуга оид:

Ғарб Россияга жиддий сабоқ берди. Ундан фойдаланиш фурсати келди
“Фалокатга келяпмиз”. Россияга қарши санкциялар Европа ва Хитойга керакми?
Европа санкциялар зарарни камайтирмоқчи, лекин бу осон бўлмаяпти
Жанг майдонида ва молиявий жиҳатдан – Ғарб Россияга максимал зарар етказмоқчи
Хитой АҚШ санкцияларнинг асл мақсадини фош қилди
Янгиликлар лентаси
0